Иқтисодиёт

«Телесом Софт»нинг 10 млрд сўмлик тендерида бир манзилдаги икки компания ўзаро «рақобатлашди»

«Телесом Софт» МЧЖ йўл ҳаракати қоидаларини автоматик назорат қилиш тизимлари учун ускуналар харид қилиш бўйича тендер ўтказди. Лойиҳанинг бошланғич нархи 10 млрд 316 млн сўмни ташкил этган. Танловда Хитойнинг «ҲАС Смарт Течнологиес» компанияси 657 минг доллар таклифи билан ғолиб деб топилди. Иккинчи иштирокчи -«ҲМН Смарт» эса 698 минг доллар нарх билан захира ғолиби сифатида қайд этилган.

«Телесом Софт»нинг 10 млрд сўмлик тендерида бир манзилдаги икки компания ўзаро «рақобатлашди»

«Телесом Софт» МЧЖ йўл ҳаракати қоидаларини автоматик назорат қилиш тизимлари учун видеокузатув ускуналари харид қилиш юзасидан электрон танлов ўтказди. Лойиҳанинг бошланғич қиймати 10 млрд 316 млн сўм этиб белгиланган.

Танлов якунларига кўра, Хитойнинг «ҲАС Смарт Течнологиес» компанияси 657 минг доллар (7,76 млрд сўм)лик таклифи билан ғолиб деб топилган. Иккинчи иштирокчи — «ҲМН Смарт» эса 698 минг доллар (8,24 млрд сўм) нарх билдирган ва захира ғолиби сифатида қайд этилган. Шартнома бўйича якуний битим суммаси 7,76 млрд сўмни ташкил қилган.

Бир манзил — икки «рақобатчи»

Юқорида номи тилга олинган икки компаниянинг бош офиси бир манзилда жойлашган: Тянсзин шаҳри ТЕДА ҳудуди, Сесонд Авенуе кўчаси 62-уй, МСД-Б2 биноси.

Сайт менюлари, хизмат кўрсатиш бўлимлари ва лойиҳалар портфолиоси ҳар иккала компанияда ҳам деярли бир хил. Танлов комиссияси иккала корхонани ҳам «Манфаатлар тўқнашуви ва аффилланганлик ҳолатлари мавжуд эмаслиги» талаби бўйича «мувофиқ» деб баҳолаган.

Маълумот учун, «Телесом Софт» МЧЖ 2023-йил 14-сентабр куни рўйхатга олинган. Фаолият тури — бошқа тоифаларга киритилмаган профессионал, илмий ва техник фаолият. Компаниянинг 82,54 фоиз улуши «Ўзбектелеком»га, 11,69 фоиз улуши «Гранит» МЧЖга, 2,06 фоиз улуши «Бузтон» МЧЖга, 2,06 фоиз улуши «Связсооружения Строй» МЧЖга, 1,65 фоиз улуши «Глобал Оптисал Соммунисатион Узбекистан» МЧЖга тегишли.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.