Тайваннинг Тинч океани соҳилида илк марта Хитой флотининг ҳарбий кемаси кузатилди
Балиқ овлаш қайиғи сифатида қайд этилган “Минфудингю” Хитой флотининг ҳарбийлаштирилган кемаси вазифасини ҳам бажаради. Тайван расмийларига кўра, Хитой ўзининг ҳарбий, ҳарбийлаштирилган ва фуқаролик воситаларидан фойдаланиб, эҳтимолий денгиз қамалига тайёргарлик кўрмоқда.

Тайваннинг Тинч океани бўйидаги қирғоғида илк бор Хитой флотига тегишли ҳарбий кема кузатилди
Жорий йил августида Тайваннинг Тинч океани соҳилида Хитойнинг қирғоқни қўриқлашга кўмаклашувчи ҳарбий-денгиз флоти қайиғи яна иккита кема билан бирга кўрингани маълум қилинди.
Ҳисоботда "Минфудингю 07902" балиқ овлаш қайиғи сифатида қайд этилган. Бироқ у Хитойнинг ҳарбийлаштирилган кемаси вазифасини ҳам бажаради. Ушбу кема август ойи ўрталарида Хитой қирғоқни қўриқлаш катерлари ва илмий-тадқиқот кемаси билан бирга ҳаракатланаётганда кузатилган.
Учала кема "Хитой кемалари кўп фойдаланмайдиган ҳудудда" фаолият юритган ва улар устидан "кучайтирилган назорат ўрнатилган".
Нашр ёзишича, Тайванни ўз ҳудуди деб ҳисоблайдиган Хитой июн ойидан бери мунтазам патрул хизмати орқали оролнинг шарқий қирғоғида фаолликни кучайтирмоқда. Тайван Пекиннинг суверенитет даъволарини рад этган.
Хитой ўзининг ҳарбий, ҳарбийлаштирилган ва фуқаролик воситаларидан фойдаланиб, эҳтимолий денгиз қамалига тайёргарлик кўрмоқда.
Тайван эса қамал ёки зиддият юзага келганда айнан шарқий қирғоқдаги ҳудудни иттифоқчиларнинг таъминот йўллари учун ўта муҳим деб ҳисоблайди.
Хитой "ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва илмий тадқиқотларни ниқоб сифатида ишлатиб, зиддияциз ссенарий пайтида – де-факто юрисдиксия иллюзиясини яратиш учун ўз ҳаракатлари қамровини кенгайтирмоқда".
Шунингдек, вазирлик бундай ҳаракатлар халқаро тартибга путур етказиши ва Тайваннинг денгиз ҳуқуқларига хавф туғдиришини айтиб ўтди.
Хитойнинг Тайван ишлари бўйича бошқармаси ва Мудофаа вазирлиги эса изоҳ сўраб юборилган сўровларга жавоб бермаган.

