ТАЯНЧ микромолия ташкилотидан банкка айланди: муассаса рақамли ва молиявий хизматларни кенгайтирмоқда
Маълум қилинишича, ташкилот ўз фаолиятида кундалик молиявий эҳтиёжларни бир жойда ҳал қилиш, масофадан туриб банк хизматларидан фойдаланиш ва мижозлар билан ишлаш жараёнларини соддалаштиришга эътибор қаратади. Унинг мобил иловасида пул ўтказмалари, ҳисоб очиш, электрон ҳамёндан фойдаланиш ҳамда тўловларни амалга ошириш имкониятлари мавжуд.

ТАЯНЧ микромолия ташкилотидан банкка айланди: муассаса рақамли ва молиявий хизматларни кенгайтирмоқда
Маълум қилинишича, ташкилот ўз фаолиятида кундалик молиявий эҳтиёжларни бир жойда ҳал қилиш, масофадан туриб банк хизматларидан фойдаланиш ва мижозлар билан ишлаш жараёнларини енгиллаштиришга эътибор қаратади. Унинг мобил иловасида пул ўтказмалари, ҳисоб очиш, электрон ҳамёндан фойдаланиш ҳамда тўловларни амалга ошириш имкониятлари бор.
ТАЯНЧ МИКРОМОЛИЯ БАНКИ тарихи 2022-йилда ТАЙЯБ ФИНАНСЕ микромолия ташкилотининг ташкил этилиши билан бошланган. Компания кейинчалик трансформация жараёнидан ўтиб, 2025-йил 6-ноябрда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 96-сонли лицензиясини олди. Шу тариқа микромолия соҳасида шаклланган тажриба банк инфратузилмаси билан уйғунлаштирилди.
“Бу ўзгариш фақат ном ёки ҳуқуқий мақом алмашиши билан чекланмайди. Микромолия ташкилотидан банк форматига ўтиш хизматлар кўламини кенгайтириш, мижозлар билан ишлашнинг янги механизмларини шакллантириш ва рақамли маҳсулотларни ривожлантириш учун имконият яратади. ТАЯНЧ ўзини айнан мижозга яқин, содда ва замонавий молиявий хизматлар модели сифатида тақдим этмоқда”,
“ТАЯНЧ МИКРОМОЛИЯ БАНКИ” АЖ бошқарув раиси Зоҳид Алимов.
Масъулнинг айтишича, банк номининг ўзи унинг позициясини ифодалайди: ТАЯНЧ инсоннинг молиявий режалари ва кундалик эҳтиёжларида қўллаб-қувватловчи восита бўлиш ғоясига қурилган. Мазкур ёндашув банк хизматларини фақат кредит ёки ҳисоб-рақам билан чекламасликни назарда тутади.
“Мижоз учун муҳим жиҳат хизматнинг тушунарли экани, кундалик эҳтиёжга мослашгани ва ундан фойдаланишга қанча вақт кетиши. Шу сабабли, ТАЯНЧ ривожланиш стратегиясида рақамли хизматларга алоҳида урғу бермоқда”,
– дейди банк бошқарув раиси ўринбосари Шоҳруҳ Юсуфзода.

