Дунё

Татаристонда ҳалок бўлган ўзбекларнинг жасадлари ватанга олиб келинди

Украина дронларининг 10-август кунги Нижнекамск шаҳрига уюштирган ҳужумида ҳалок бўлган 8 ўзбекистонликнинг жасади 12-август куни ватанга олиб келинди.

Татаристонда дрон ҳужуми натижасида ҳаётдан кўз юмган Ўзбекистон фуқароларининг жасадлари мамлакатга етказилди.

Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, жасадларни олиб келиш мақсадида 12-август куни Ўзбекистон Ҳарбий ҳаво кучларининг самолёти махсус парвозни амалга оширган.

10-август куни Нижнекамск шаҳрига Украина томонидан уюштирилган дрон ҳужумлари вақтида 8 нафар ўзбекистонлик қурилиш ищилари ҳалок бўлган эди. Уларнинг жасадлари ватанига қайтарилишидан аввал Нижнекамскдаги масжидлардан бирида жаноза намози ўқилди.

Қурбонлардан ташқари, бир қанча ўзбекистонликлар турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохоналарга ётқизилган.

Ушбу дрон ҳужуми натижасида камида 13 киши ҳалок бўлган, улардан 8 нафари Ўзбекистон фуқароси, бир нафари эса Тожикистон фуқароси бўлган. Ҳалок бўлганларнинг 9 нафари ҳужум вақтида ётоқхонада бўлган. Ҳужумда, шунингдек, 39 киши жароҳатланган.

Бу, сўнгги ойларда Россияда тинч аҳоли орасида энг кўп қурбонлар берилган ҳодисалардан бири бўлди.

Ўзбекистон томони фуқаролик объекти бўлган ётоқхонага қилинган ҳужум юзасидан Украина томонига ҳозирча оммавий равишда ҳеч қандай муносабат билдирмади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.