Маҳаллий

Татаристонда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони ошди

Украин дрони зарбаси оқибатида Ўзбекистоннинг саккиз фуқароси ҳалок бўлиб, яна бир неча ўзбекистонлик яраланган.

Татаристоннинг Нижнекамск шаҳрида украин дронининг ҳужуми натижасида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони 8 нафарга етди, шунингдек, бир неча Ўзбекистон фуқароси жароҳатланиб, шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, жабрланганлар қурилиш корхонасида ищи бўлиб фаолият юритган. Маҳаллий расмийларнинг хабарига кўра, тунги ҳужум вақтида дронлардан бири Нижнекамскдаги саноат зонасида жойлашган, ищилар яшайдиган ётоқхонага зарба берган. Ушбу ҳужум оқибатида Тожикистоннинг икки фуқароси ҳам ҳаётдан кўз юмган.

Татаристон раҳбари Рустам Минниханов Ўзбекистон ва Тожикистон президентларига ҳамдардлик телеграммаси юборган.

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби 10-августга ўтар кечаси Россиянинг "ҳарбий салоҳиятини пасайтириш доирасида" Украина мудофаа кучлари бўлинмалари "Танеко" нефтни қайта ишлаш заводини (Нижнекамск, Татаристон Республикаси, РФ) нишонга олганини ва "объектда ёнғин келиб чиққанини" маълум қилди.

Ўзбекистон ФВВ хабарида айтилишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бощилигида ҳукумат комиссияси тузилган. Ушбу комиссияга жабрланган фуқароларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга зарур ёрдам кўрсатиш, ҳалок бўлганларни махсус рейс орқали ҳаво транспортида олиб келиш ва тегишли манзилларга етказиш, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига ҳар томонлама кўмаклашиш вазифалари юклатилган.

Ҳозирда Россия Федерациясига махсус ищи гуруҳ юборилган бўлиб, барча зарур чоралар кўрилмоқда.

Жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳақида тезкор маълумот олиш учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилиш мумкин:

* Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консули: +79656007979

* Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси: +79257508757, +9251270002

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.