Ташкентнинг саккизта туманида 30 октябрь куни электр таъминоти вақтинча ўчирилади
Пайшанба, 30 октябрь куни Тошкентнинг саккизта туманида электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кутилмоқда. Ўчиришлар таъмирлаш ишлари ва электр тармоқларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш билан боғлиқ. Бу ҳақда туман электр тармоқлари (ТЭТ) матбуот хизмати хабар берди. Идора маълумотларига кўра, электр энергияси соат 10:00 дан 16:00 гача қуйидаги манзилларда ўчирилади: ТЭТ томонидан таъкидланишича, кўрсатилган ҳудудларда таъмирлаш ишлари […]

30 октябрь куни Тошкентнинг саккизта туманида электр энергияси вақтинча ўчирилади
Пайшанба, 30 октябрь куни Тошкентнинг саккизта туманида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин. Ўчиришлар таъмирлаш ишлари ҳамда электр тармоқларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш билан боғлиқ. Бу ҳақда туман электр тармоқлари (ТЭТ) матбуот хизмати хабар берди.
Идорада аниқлик киритилишича, электр энергияси соат 10:00 дан 16:00 гача қуйидаги манзилларда ўчирилади:
Яккасарой тумани — «Мерос» маҳалласининг айрим кўчалари;
Мирзо Улуғбек тумани — «Катта Қорасув» маҳалласининг айрим кўчалари;
Шайхонтоҳур тумани — «Ибн Сино» маҳалласининг айрим кўчалари;
Учтепа тумани — «Чаманзор» маҳалласининг айрим кўчалари;
Чилонзор тумани — «Чилонзор» маҳалласининг айрим кўчалари;
Бектемир тумани — «Абай», «Соҳил», «Чашма», «Нурли йўл» ва «Мусаффо» маҳаллаларининг айрим кўчалари;
Олмазор тумани — «Себзор», «Янги Себзор», «Аҳил» ва «Умид» маҳаллаларининг айрим кўчалари;
Яшнобод тумани — «Чинор» маҳалласининг айрим кўчалари.
ТЭТ ушбу ҳудудларда таъмирлаш ишлари кўрсатилган вақтдан олдинроқ якунланиши мумкинлигини таъкидлади.

