Ташкент вилоятида икки нафар хорижлик 2,2 кг опийни сотмоқчи бўлди
Ўзбекистонга қўшни давлатнинг икки фуқароси 2 кг дан ортиқ опийни сотмоқчи бўлди. Улар жиноят устида қўлга олинди. Ноқонуний маҳсулот мамлакатга айланма йўллар билан олиб кирилган.

Тошкент вилоятида қўшни давлатнинг икки нафар фуқароси 2,18 кг опийни сотишга уринган вақтида ушланди, деб хабар берди Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати.
Идора маълумотларига кўра, 54 ва 50 ёшли эркаклар гиёҳвандлик воситасини мамлакатга айланма йўллар орқали ноқонуний олиб киришган.
Гумонланувчилар моддани шартли харидорга 20 минг долларга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ушланганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Ўзбекистон божхоначилари Афғонистондан 52,5 кг дан ортиқ гиёҳвандлик моддалари олиб кирилишининг олдини олишган эди.

