“Ташаббусли бюджет”да овоз учун пул ваъда қилаётганлар кўпайди. Вазирлик огоҳлантириш билан чиқди

"Ташаббусли бюджет" лойиҳасида овоз бериш эвазига пул ва'да қилувчилар сони ортиб бормоқда. Шу муносабат билан вазирлик огоҳлантириш билан чиқди.
Ижтимоий тармоқларда "Ташаббусли бюджет" доирасида овоз бериш учун пул мукофоти таклиф қилувчи норасмий Телеграм ботлари ко'пайиб кетди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ва'да қилинган маблаг'лар берилмаётгани юзасидан юзлаб мурожаатлар келиб тушгани ма'лум қилинди.
Вазирликнинг та'кидлашича, айрим учинчи шахслар лойиҳаларга овоз то'плаш мақсадида фуқароларга пул ёки бошқа моддий қимматликларни ва'да қилмоқда. Бироқ, кейинчалик ва'да қилинган мукофотлар берилмаётгани кузатилмоқда.
Қайд этилишича, "Ташаббусли бюджет" доирасида овоз бериш фақат "Очиқ бюджет" ахборот портали, унинг Андроид ва иОС мобил иловалари ҳамда Телеграм'даги расмий боти орқали амалга оширилади.
Амалдаги тартибга ко'ра, овоз бериш учун фуқаролардан пул ундирилмайди ва берилган овозлар учун моддий раг'батлантириш ҳам назарда тутилмаган.
Овоз бериш жараёни 31-август куни соат 23:59 гача давом этади. Вазирлик фуқароларни норасмий ботлардан фойдаланмасликка, шахсий ма'лумотларини бегона шахсларга бермасликка ва фирибгарлардан эҳтиёт бо'лишга чақирди.
Эслатиб о'тамиз, "Ташаббусли бюджет"нинг 2026-йил 2-мавсумида Фарг'она шаҳрининг овоз бериш босқичидаги иштироки вақтинча чекланганди. Бунга айрим лойиҳаларнинг ищи комиссия томонидан асоссиз равишда рад этилгани сабаб бо'лган.

