Тарихий дебютдан сўнг “Бёрнли” Сатпаев ҳақида пост эълон қилди

Тарихий дебютдан сўнг “Бёрнли” Сатпаев ҳақида пост эълон қилди
Англиянинг “Бёрнли” футбол клуби ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида Қозоғистон терма жамоаси ҳужумчиси Дастан Сатпаевнинг жамоа сафидаги илк ўйинидан сўнг унга бағишлаб пост жойлаштирди.
Клуб хабарида шундай дейилади: “Дастан Сатпаев ъБёрнлиъ сафида тўп тепган биринчи қозоғистонлик футболчига айланди”.
Эслатиб ўтамиз, Сатпаев “Челси”дан “Бёрнли”га ижара шартномаси асосида ўтган эди. 18 ёшли қозоғистонлик футболчи янги жамоаси таркибида дебютини ўтказди. У Англиянинг иккинчи даражали лигаси бўлмиш Чемпионшип доирасида “Вест Бромвич Албион”га қарши кечган ўйинда (1:3) захирадан майдонга тушди.
Маълумот учун, “Бёрнли” 2025/2026-йилги Англия Премьер Лигаси мавсумини 19-ўринда, яъни турнир жадвалининг сўнгги поғонасидан бир поғона юқорида якунлаб, юқори дивизионни тарк этган ва Чемпионшипга тушиб кетган.
Аввал “Қайрат” сафида тўп тепган Сатпаев жорий йил ёзда “Челси” сафига қўшилганди. Трансфермаркт маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 3,5 миллион еврони ташкил этади.
“Челси” Сатпаевни 2025-йил январ ойида “Қайрат”дан 4,3 миллион еврога сотиб олган эди. Қозоғистонлик ҳужумчи Лондон клуби сафида “Вестерн Сидней” жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, илк голини киритган.

