Тарихда илк бор ярадор аскар дрон орқали эвакуация қилинди
У ярим йил давомида эвакуация қилиниşини кутган – оğир жароҳатлари туфайли öз оёқларини кесиб таşлаşига тöğри келган.

Тарихда илк марта ярадор аскар дрон ёрдамида эвакуация қилинди
Украина қуролли кучлари тарихда илк бор фронт чизиғидаги ярадор ҳарбий хизматчисини дрон ёрдамида муваффақиятли эвакуация қилди.
Константин Власенко 2025-йил май ойида Харкив области Купянск йўналишида хизмат қилган. У ва Баски лақабли шериги фронт чизиғидаги хандақда позицияни ушлаб турган. Уларга озиқ-овқат ва ўқ-дори дрон орқали етказиб берилган.
2025-йил кузида уларни ротация қилиш вақти келади, аммо уларнинг ўрнини эгаллаш учун йўл олган икки жангчи позицияга етиб бормасдан ҳалок бўлади. Шундан кейин жасадларни олиб келиш учун юборилган яна икки жангчи ҳам ҳалок бўлади. Власенконинг ҳикоя қилишича, ўшанда у «бу ердан тирик чиқиб бўлмайди» деб ўйлай бошлаган.
Феврал ойи ўрталарида, окопда ўтган 10 ойдан кейин Власенко ва Баски позициясини ташлаб чиқишга тўғри келади, чунки окопни сув босади ва улар вайрон бўлган мактаб биносига кўчиб киришади. Аммо улар дрон орқали ташланган егулик ва кийимларни олиш учун ташқарига чиққанида уларни Россия разведка дрони пайқаб қолади. Шундан кейин бу ерга бошқа бир дрон учиб келиб, уларнинг позициясига зарба беради, ўша куни 50 ёшга тўлган Баски ҳалок бўлади.
Портлаш вақтида Власенконинг чап оёғининг кафт қисми мажақланиб кетади, ўнг оёғи эса синиб, тескари бўлиб қолганди. У ўзи учун пана жой топиб, у ергача судралиб боришга муваффақ бўлади – бу мактабни иситиш учун мўлжалланган металл котёл остидаги тахминан 80 га 60 сантиметр ўлчамдаги чуқурча эди.
Власенконинг ҳикоя қилишича, унинг чап оёғи аста-секин «чирий бошлайди», ўнг оёғининг болдир қисмида эса суяги ташқарига чиқиб қолганди – ва у иккала оёғини ҳам кесиб ташлашга қарор қилади. «Мен уларни ампутация қилишга мажбур бўлдим, чунки барибир шунчаки судралиб юрардим. Суяк борган сари бўртиб чиқаётганди», – деган у.
Душман дронлари туфайли уни зирҳли техникада олиб кетиб бўлмасди, шунинг учун, аввалига уни қуруқликда ҳаракатланувчи роботлаштирилган платформа орқали эвакуация қилмоқчи бўлишади – аммо Россия дронлари бундай қурилмалардан иккитасини Власенконинг олдига етиб бормасидан йўқ қилади.

