Маҳаллий

Тақилмаган хавфсизлик камарини энди бизнес томонидан ўрнатилган камералар ҳам қайд этади

1 ноябрдан Ўзбекистонда ҳайдовчиларнинг хавфсизлик камарини тақмаганини тадбиркорлар томонидан ўрнатилган камералар орқали ҳам қайд этишга рухсат берилди. Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, ҳам ҳайдовчи, ҳам олдинги ўриндиқдаги йўловчилар хавфсизлик камарини тақиб олишлари шарт, бироқ 4,5 йил давомида йўловчилар учун жарималар тўғрисидаги қонун барибир қабул қилинмади.

Тақилмаган хавфсизлик камари энди бизнес томонидан ўрнатилган камералар орқали ҳам қайд этилади

Ўзбекистон ҳукумати 1 ноябрдан бошлаб тадбиркорлар томонидан ўрнатилган Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини фото ва видеофиксация қилиш камералари ёрдамида ҳайдовчининг тақилмаган хавфсизлик камарини қайд этишга рухсат берди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги 29 октябрдаги қарорга таяниб хабар берди.

Талабга кўра, қоидабузарлик факти юқори аниқликдаги суратларда ҳайдовчининг юзи билан бирга қайд этилиши керак. «Маъмурий амалиёт» тизимига қоидабузарлик содир этилган сана ва вақт, шунингдек, жойнинг аниқ координаталари ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда узатилиши лозим.

ЙҲХХ камераларида бўлгани каби, фиксация воситалари электр таъминоти узилган тақдирда камида 8 соат давомида ишлайдиган заҳира электр манбаи тизими билан жиҳозланган бўлиши керак.

ЙҲҚ бузилишини фиксация қилиш воситалари 2023 йил октябрь ойидан бошлаб тақилмаган хавфсизлик камарини рўйхатга ола бошлаган.

2022 йил май ойидан бери ЙҲҚда ҳайдовчи ҳам, олдинги ўриндиқдаги йўловчилар ҳам ҳаракатланишни бошлашдан олдин хавфсизлик камарини тақиб олишлари кераклиги белгилаб қўйилган. Бироқ, 4,5 йил ўтганига қарамай, қонунчиликка йўловчиларнинг тақилмаган хавфсизлик камари учун жарима ҳалигача киритилгани йўқ.

Ўзбекистонда орқа ўриндиқларда хавфсизлик камарларидан фойдаланиш, шунингдек, 7 ёшгача бўлган болалар учун махсус ўриндиқлар ва 7−12 ёшдаги болалар учун махсус ушлаб турувчи мосламалардан фойдаланиш фақат тавсия хусусиятига эга.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.