Таълим соҳасига давлат харажатлари 5 йил ичида икки баробар ошди
Жумладан, 2021-йилда таълим соҳасига давлат харажатлари 39,6 трлн сўмни ташкил этган

Таълим соҳасига давлат харажатлари 5 йил ичида икки баробар ошди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025-йилда Ўзбекистонда таълим соҳасига 84,2 трлн сўм ажратилди. Бу 2021-йилга нисбатан жорий нархларда 2,1 баробар кўп.
2021-йилда таълим соҳаси учун давлат харажатлари 39,6 трлн сўмни ташкил этган. 2022-йилда бу кўрсаткич 50,3 трлн сўмга етган.
2023-йилда таълимга йўналтирилган маблағлар 61,2 трлн сўм бўлган.
2024-йилда давлатнинг таълим соҳасига харажатлари 71,2 трлн сўмга чиққан. 2025-йилда эса бу сумма 84,2 трлн сўмни ташкил этган.

