Иқтисодиёт

Таълим кредитини қандай олиш мумкин?

Таълим кредитини олиш тартиби

Таълим кредитлари Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга, уларнинг ота-оналарига ёки васийларига тижорат банклари томонидан ажратилади. Бу кредитлар олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган талабаларнинг ўқиши учун мўлжалланган.

**Кредит муддатлари:**

* Бакалавриат талабалари учун: 10 йилгача.

* Магистратура талабалари учун: 5 йилгача.

**Кимларга ажратилади?**

Таълим кредитлари республикадаги давлат, хусусий ва хорижий олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиаллари талабаларига контракт тўловлари учун берилади.

**2024/25-ўқув йилидан бошлаб ўзгаришлар:**

Иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун таълим кредити миқдори фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи (ГПА) асосида белгиланади:

* **ГПА “3” дан паст бўлса:** Тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади. Бунда кредит, талаба томонидан тўлов-контракт суммасининг дастлабки 20 фоизи тўлангандан сўнг берилади.

* **ГПА “3” ва ундан юқори бўлса, ёки “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилаларнинг таълим олаётган аъзолари учун:** Таълим кредити тўлов-контракт суммаси миқдорида ажратилади.

**Маълумотларни олиш тартиби:**

Талабанинг фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи (ГПА) аввалги ўқув йили якуни бўйича “Олий таълим жараёнларини бошқариш” (ҲЕМИС) ахборот тизимидан олинади. Талабанинг ГПА кўрсаткичи ва тегишли маълумотлари ҲЕМИС орқали, тўлов-контракт маълумотлари эса “Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш” (kontrakt.edu.уз) ахборот тизими орқали автоматик тарзда шакллантирилади.

Нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари талабаларининг тўлов-контракт маълумотлари уларнинг ахборот тизимларини “Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш” тизимига интеграция қилиш ёки ушбу тизимдан фойдаланиш орқали шакллантирилади.

**Таълим кредитини олиш учун зарур ҳужжатлар:**

1. Таълим кредитини олиш учун ариза.

2. Талаба ва олий таълим муассасаси ўртасида тузилган тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома (контракт).

3. Кредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат (масалан, жисмоний ёки юридик шахсларнинг кафолати, мол-мулк ёки қимматли қоғозлар гарови, кредитнинг қайтарилмаслиги хавфини суғурталаш ҳақидаги суғурта полиси).

4. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари учун).

5. Банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар, шу жумладан, биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот ва ҳужжатлар.

**Қайси банклар таълим кредитларини ажратмоқда?**

Ўзбекистонда 14 та банк таълим кредитларини ажратади. Уларнинг аксарияти давлат дастури доирасида, йиллик 14 фоиз ставкада кредитлар беради. Фақат бешта банк бундай кредитларни ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштиради.

Кредитдан Ўзбекистон фуқаролари ҳамда мамлакатда доимий яшовчи чет эл фуқаролари фойдаланиши мумкин. Уни бакалавриат ёки магистратурада кундузги, кечки ва масофавий таълим учун расмийлаштириш мумкин. Айрим банклар суперконтракт тўловини ҳам кредит ҳисобидан қоплаш имконини беради.

Таълим Ўзбекистонда лицензияга эга бўлган давлат, хусусий ёки хорижий олий таълим муассасалари филиалларида олиниши мумкин. Банк контракт қийматининг 80 фоизидан 100 фоизигача бўлган қисмини қоплайди.

Кредит фақат ўқиш учун тўловни амалга оширишга мўлжалланган. Шу сабабли маблағни нақд пул шаклида ёки шахсий банк картасига ўтказиб олиш мумкин эмас. Банк пулни тўғридан тўғри олий таълим муассасаси ҳисоб рақамига ўтказади.

Кредит олиш учун олий таълим муассасаси билан тузилган амалдаги контракт ва кредит таъминоти — кафиллик, мол-мулк гарови ёки суғурта талаб этилади. Айрим қарз олувчилар учун истиснолар мавжуд. Масалан, Ягона ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган оилалардаги аёллардан кафиллик ёки гаров талаб қилинмайди.

**Кредитни қандай расмийлаштириш мумкин?**

Аризани банкка шахсан мурожаат қилган ҳолда ёки онлайн тарзда топшириш мумкин. Банкка мурожаат қилинганда, зарур ҳужжатлар тақдим этилади. Банк уларни текширгач, кредит ажратиш ёки ажратмаслик бўйича қарор қабул қилади. Ариза маъқулланган тақдирда, томонлар кредит шартномасини тузади.

Онлайн аризани Таълим кредити тизими ёки Ягона портал орқали топшириш мумкин. Бундай ҳолатда жараённинг асосий қисмини масофадан туриб амалга ошириш мумкин, бироқ зарурат туғилганда расмийлаштиришни банкда якунлаш талаб этилади.

Банк аризани маъқуллаганидан сўнг кредит маблағларини тўғридан тўғри таълим муассасасининг ҳисоб рақамига ўтказади. Талаба бошқа олий таълим муассасасига ўца ёки ўқиш қиймати ўзгарса, кредит суммаси қайта ҳисобланиши мумкин. Бунинг учун банк ва таълим муассасасига мурожаат қилиб, ўзгаришни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш керак.

**Давлат дастури бўйича кредит**

Давлат дастури 2021-йилдан бери амал қилади. У Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитларини молиялаштириш жамғармаси орқали амалга оширилади.

Аёллар учун қўшимча қўллаб-қувватлаш чораси мавжуд: кредит бўйича фоизлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади. Шу сабабли дастур шартларига риоя қилган қарз олувчи кредитнинг фақат асосий суммасини, фоиз тўламаган ҳолда қайтаради.

Дастурнинг асосий афзаллиги — йиллик 14 фоизлик қатъий ставка. Бунда ўқиш даврида асосий қарзни тўлаш талаб этилмайди. Талаба бу даврда кредит бўйича фақат фоизларни тўлайди. Олий таълимни тугатгандан сўнг битирувчига иш топиши учун имтиёзли давр берилади. Асосий қарзни тўлаш ўқишни тамомлагандан олти ой ўтиб бошланади.

**Кредит миқдори талабанинг курси ва таълим қийматига боғлиқ:**

* **1-курс:** Контракт қийматининг 100 фоизигача.

* **2-курс ва ундан юқори:** Ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи (ГПА) 3,0 дан паст бўлса, 80 фоизигача. Қолган 20 фоизини талабанинг ўзи тўлайди.

* **100 фоизигача:** ГПА 3,0 ва ундан юқори бўлган талабалар, шунингдек, Ягона ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган оилалар аъзолари учун.

Имтиёзли кредитлар фақат Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ажратилади.

Бундан ташқари, бешта банк таълим кредитларини ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирмоқда. Давлат дастури доирасидаги кредитлардан фарқли ўлароқ, бундай кредитларни нафақат кундузги, балки кечки ва масофавий таълим учун ҳам расмийлаштириш мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.