Талабалар ётоқхонасига кимлар навбациз жойлаштирилади?
Давлат олий таълим муассасаларининг талабалар турар жойларига жойлашиш учун аризалар ҳар йили 1-августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар қабул қилинади. Талабалар аризани онлайн тарзда my.gov.уз ёки kontrakt.edu.уз тизими орқали топшириши мумкин. Қуйида ариза бериш жараёнини қадамма-қадам тушунтирамиз.

Талабалар ётоқхонасига навбациз жойлаштириладиганлар кимлар?
Талабалар турар жойига жойлашиш учун аризани kontrakt.edu.уз тизими орқали онлайн тарзда топшириш мумкин. Бунинг учун "Оммабоп хизматлар" бўлимидан "Талабалар турар жойига жойлаштириш" хизмати танланади.
Тизимда талабанинг ЖШШИР, паспорт маълумотлари ва ўқиш жойи каби асосий шахсий маълумотлари автоматик равишда шаклланади. Талаба бу маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани давом эттириши лозим. Шу босқичда оммавий оферта шартларига розилик бериш талаб қилинади. Розилик беришдан олдин ушбу шартлар билан тўлиқ танишиб чиқиш тавсия этилади.
Доимий яшаш жойи ва турар жой билан боғлиқ қўшимча маълумотларни талабанинг ўзи киритиши талаб этилиши мумкин. Барча маълумотларни хатосиз киритиш муҳим, чунки нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотлар аризани кўриб чиқиш жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Талабалар турар жойига жойлаштиришда айрим тоифадаги талабаларга устуворлик берилади. Агар талабанинг оиласида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган яна бир талаба бўлса, тегишли имтиёздан фойдаланиш учун унинг паспорт маълумотларини ҳам киритиш талаб этилади. Шунингдек, ариза берувчи ёки унинг оиласи белгиланган ижтимоий тоифалардан бирига кирса, бу маълумотлар электрон тизимлар орқали автоматик аниқланиши ёки тасдиқловчи ҳужжатни юклаш талаб қилиниши мумкин.

