Маҳаллий

Талабалар “Хавфсиз талаба” иловасини ўрнатишга мажбурланаётгани айтилмоқда

Таълим ва илм-фан вазирлиги бу масалани назоратга олди. Ищи гуруҳ ҳолатни ўрганиш ишларини бошлади.

Талабалар “Хавфсиз талаба” иловасини ўрнатишга мажбурланаётгани айтилмоқда

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва бошқа олий таълим муассасаларида “Хавфсиз талаба” иловасини ўрнатмаган талабалар дарсларга киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Талабаларнинг айтишича, улар 3-ноябр куни университет эшиги олдида ушлаб қолиниб, ушбу иловани мажбуран ўрнатишган. Шу сабаб дарсга кеч қолган талабаларга “нб” қўйилган. Дарс жараёнида декан, декан муовини ва тюторлар кириб, иловани ўрнатмаган талабаларни турғизиб, ўрнатишни рад эца, дакки берган.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари эса бир неча ҳафтадан буён қандайдир АПК иловасини ўрнатишга мажбурланаётганини билдирган. Тошкент давлат юридик университетида ҳам талабалардан “Хавфсиз талаба” иловасини ўрнатиш сўралаётгани айтилмоқда.

Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳолатга муносабат билдириб, мазкур масала назоратга олинганини маълум қилди. Вазирлик раҳбарияти ҳолатни тезкор ўрганиш бўйича кўрсатма берди. Айни пайтда ищи гуруҳ ўрганиш ишларини бошлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.