Талабалар учун ўқув йили қачон бошланиши аниқ бўлди
ОТМларда 1-босқич талабалари 7 сентябрдан дарсга чиқса, қолган курсларда жараён бир ҳафтадан кейин бошланади.

Талабалар учун янги ўқув йили бошланиш саналари маълум қилинди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабарига кўра, олий таълим муассасалари, академик лицейлар ва техникумларда 2026/2027-ўқув йили учун дарслар бошланиш вақти белгиланган.
Унга кўра:
* Академик лицей ва техникумларда ўқув жараёнлари 2-сентябрдан старт олади.
* Олий таълим ташкилотларида эса:
* Биринчи босқич талабалари учун дарслар 7-сентябрдан бошланади.
* Иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун ўқув жараёнлари 14-сентябрдан йўлга қўйилади.

