Такси, тўловлар ва онлайн дўконлар: «Яндекс» дата-марказларига ҳужумдан сўнг кенг кўламли узилишлар кузатилди
«Яндекс»нинг Владимир шаҳридаги маълумотларни қайта ишлаш марказига дронлар ҳужумидан сўнг компания сервислари ва Россиянинг қатор йирик онлайн платформаларида узилишлар юз берди. Такси буюртма қилишдаги муаммолардан Россиядан ташқари яна беш мамлакатдаги фойдаланувчилар ҳам шикоят қилган.

Такси, тўловлар ва онлайн дўконлар: «Яндекс» дата-марказларига ҳужумдан кейин кенг миқёсли узилишлар юз берди
ДВ хабарига кўра, 11-октабрга ўтар кечаси Украина дронлари «Яндекс»нинг олтита йирик дата-марказидан учинчисига — Владимир шаҳридаги обьектга ҳужум қилган. Шундан сўнг «Sboy.rf» ва Довндетестор мониторинг сайтларида турли хизматлар фаолияти бўйича шикоятлар қайд этилган.
Фойдаланувчилар «Яндекс Пей», «Яндекс Игрй», «Яндекс Го» ва «Кинопоиск» хизматларидан фойдаланишда қийинчиликларга дуч келган.
Такси буюртма қилиш билан боғлиқ муаммолар ҳақида Арманистон, Беларус, Гуржистон, Қозоғистон ва Сербиядаги фойдаланувчилар ҳам хабар берган.
Узилишлар фақат «Яндекс» сервислари билан чекланмаган. «Вкусно - и точка», КФС ва «Додо Пицса» тармоқлари, Ламода онлайн дўкони, Sports.ru портали, «Пятёрочка», «Магнит» ва «Лента» савдо тармоқлари ресурсларига киришда ҳам муаммолар кузатилган.
Шунингдек, Санкт-Петербургдаги Пулково аеропорти, Фловвов гул етказиб бериш хизмати, «Сиан» кўчмас мулк платформаси ва «Dom.ru» интернет провайдери фойдаланувчилари ҳам шикоят қилган.
Қандли диабети бор инсонларга глюкоза даражасини онлайн кузатиш имконини берувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган Синосаре компанияси ҳам хизматларида муаммолар юзага келганини билдирган.
Ҳужумлардан кейин «Яндекс» иловаларидаги қўллаб-қувватлаш хизмати ҳам ишламай қолган. Компания ёрдам сўраш учун сервисларнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига мурожаат қилишни тавсия этган.
Тизимга тушаётган юкламани камайтириш мақсадида айрим булутли хизматлар, жумладан, «Диск»нинг баъзи функсиялари атайлаб ўчирилган.
11-октабр кечқурун «Яндекс» сервислар босқичма-босқич тикланаётганини маълум қилган.
«Алиса, қидирув, “Яндекс Хариталар”, такси, почта ва бошқа сервисларга кириш тикланмоқда. Бироқ уларнинг айрим функсиялари ҳозирча ишламаяпти», - дейилган компания баёнотида.
«Яндекс» ўз обьектларига ҳужумлар ҳақида илк бор 9-октабрда, кетма-кет икки кеча давомидаги дрон зарбаларидан сўнг маълум қилган эди. Компания Рязан вилоятининг Сасово шаҳридаги дата-марказ «жиддий шикастлангани», Калугада эса инфратузилманинг бир қисми ишдан чиққанини билдирган.

