Дунё

Таиландда ер остида ўсувчи янги ўсимлик — “Иблис гули” аниқланди

Таиландда ер остида ўсувчи янги ўсимлик — “Иблис гули” топилди

Олимлар Таиландда барги бўлмаган ва ўзига хос тузилишга эга бўлган янги ўсимлик турини аниқлади. Ташқи кўриниши туфайли унга Тҳисмиа даемона номи берилди, бу шартли равишда “иблис гули” деб таржима қилинади. Бу ҳақда “Лайфхакер” нашри хабар берди.

Мазкур ўсимлик Тисмия туркумига мансуб. Ҳозирги кунда бу туркумнинг асосан тропик ўрмонларда учрайдиган 50 хилдан кам тури фанга маълум. Бу ўсимликларда фотосинтез жараёни кузатилмайди, барги бўлмайди ва ҳаётининг асосий қисмини ер остида ёки тўкилган хазонлар остида ўтказади. Керакли озуқани эса ер остидаги замбуруғлар орқали олади.

Янги топилган ўсимлик тури ушбу гуруҳга тўлиқ мос келади. Унинг ташқи кўриниши шохсимон ўсимталари бор тўқ қора рангли гулдан иборат бўлиб, устида қизғиш-оловранг доғлари мавжуд.

Ўсимлик денгиз сатҳидан тахминан 1 000 метр баландликда топилган. Одатда бундай турлар доимий нам бўлган пасттекисликларда ўсиши сабабли бу улар учун хос бўлмаган муҳитдир. Мазкур топилма олимларнинг ушбу ўсимлик тури ҳақидаги тасаввурини кенгайтирди, зеро у биринчи марта гуруҳ учун кутилмаган шимолий ҳудудда қайд этилди.

Ҳозирда Тҳисмиа даемона турининг сақланиб қолиши билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Олимлар унинг фақат битта гуруҳини аниқлаган. У ҳам бўлса футбол майдонидан ҳам кичикроқ жойдаги 50 тадан кам ўсимликни ташкил қилади. Шу сабабли у йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимликлар рўйхатига киритилиши мумкин. Ўсимлик аниқланган жой миллий боғ ҳудудида экани ва у ерда сайёҳлар кўп юриши вазиятни янада мураккаблаштирмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.