Дунё

Таҳдид Исроилдан Австрияга учаётган самолётни фавқулодда қўнишга мажбур қилди

Airbus самолёти Болгарияга бехатар қўнди ҳамда бортдаги барча йўловчилар ва экипаж аъзолари жароҳат олмади, деди расмийлар.

Бомба ўрнатилгани ҳақидаги хабардан сўнг, таҳдид сабабли Израилдан Австрияга учаётган Austrian Airlines самолёти Болгарияга фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.

Болгария Транспорт вазирлиги баёнотига кўра, якшанба оқшомида Тель-Авивдан Венага учаётган Airbus A320 самолёти Софияга йўналишини ўзгартирган ва у ерда йўловчилар эвакуация қилинган.

Вазирликнинг билдиришича, Болгария ҳарбий-ҳаво кучлари ҳаво кемасини кузатиб бориш учун MiG-29 қирувчи самолётини ҳавога кўтарган. Жабрланганлар ҳақида хабар берилмаган, суриштирув ишлари бошланган.

Ушбу ҳодиса ўтган ойда Тель-Авивга учаётган Flydubai самолётини олиб қочишга бўлган уринишдан сўнг юз берди. Ўшанда иккинчи учувчи командирга ҳужум қилган, кейин экипаж аъзолари ва йўловчилар уни заруртсизлантирган ҳамда самолёт Саудия Арабистонига эсон-омон қўнган эди.

Болгария ва Израиль ОАВлари бомба ўрнатилгани ҳақида таҳдид бўлганини хабар қилди.

Austrian Airlines таҳдид бўлганини тасдиқлади, аммо қўшимча тафсилотларни ошкор этмади. Австрия ахборот агентлиги (AFP)га матбуот котибининг маълум қилишича, самолёт бортида 51 нафар йўловчи ва олти нафар экипаж аъзоси бўлган.

Самолёт Софияга қўнганидан сўнг, расмийлар хавф ҳақида биринчи сигнал берилганидан тахминан 30 дақиқа ўтиб хавфсизлик текширувини ўтказдилар. Ҳаво кемаси Софияга йўналишини ўзгартирган вақтда Руминия ҳудуди тепасида бўлган.

Парвозларни кузатиш маълумотлари шуни кўрсатдики, Austrian Airlines авиакомпаниясининг 82-рейси якшанба куни кечқурун Тель-Авивдаги Бен-Гурион аэропортидан учиб кетган ва уч соатдан кейин Софиядаги Васил Левски аэропортига қўнган.

Ўтган ҳафтада Грециянинг Корфу дам олиш оролидан Германиянинг Нюрнберг шаҳрига учаётган тижорат самолёти тасодифан самолётни олиб қочиш ҳақидаги сигнални фаоллаштириб юборганидан сўнг, Хорватия ва Германия қирувчи самолётларини ҳавога кўтарган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.