Технология

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун инновацион стартап-парклар ташкил этилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2026 йилдаги 553-сон қарори билан мамлакат ҳудудларида инновацион стартап-лойиҳа паркларини ташкил этиш кўзда тутилган. Улар тадбиркорларга инновацион лойиҳаларни ривожлантириш, илмий ишланмаларни жорий этиш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишда ёрдам беради.

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун инновацион стартап-парклар ташкил этилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2026 йилдаги 553-сон қарори билан мамлакат ҳудудларида инновацион стартап-лойиҳа паркларини ташкил этиш назарда тутилган. Улар тадбиркорларга инновацион лойиҳаларни ривожлантириш, илмий ишланмаларни жорий этиш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишда ёрдам беришга қаратилади.

Инновацион парклар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги тизимида давлат муассасаси шаклида ташкил этилади.

Паркларнинг асосий вазифалари қаторига стартаплар ва инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларни комплекс қўллаб-қувватлаш, моддий-техник ва муҳандислик инфратузилмаси билан таъминлаш, шунингдек, бизнес-инкубация ва акселерация дастурларини ишга тушириш киритилган.

Тадбиркорлар бир жойнинг ўзида ташкилий, ҳуқуқий, молиявий ва маркетинг хизматларини олишлари мумкин бўлади. шунингдек, инновацион маҳсулотларни сертификатлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, интеллектуал мулк объектларини ҳимоя қилиш, товарларни ички ва ташқи бозорларда илгари суриш ҳамда маҳаллий ва хорижий кўргазмаларда иштирок этишда кўмаклашиш кўзда тутилган.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги инновацион паркларнинг олий таълим муассасалари ва улар ҳузурида ташкил этилган стартап-студиялар билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маҳаллий ташаббуслар асосида бундай паркларни жойлаштириш учун туман ва шаҳарларни белгилайди.

Парклар фаолиятини мувофиқлаштиришни Инновацион ривожланиш агентлиги амалга оширади. Улар ҳудудидаги ишлаб чиқариш майдонларини электрон онлайн-аукционлар орқали ижарага бериш режалаштирилмоқда.

Молиялаштириш хўжалик фаолияти ва ижарадан олинган даромадлар, маҳаллий ҳокимликлар маблағлари, халқаро грантлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан таъминланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.