Иқтисодиёт

Тадбиркорлар жариманинг 50 фоизини тўлаб, қолган қисмидан озод этилиши мумкин

Қонунчилик палатаси депутатлари бугунги мажлисида молиявий жарималарни қўллаш тартибини енгиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини учинчи ўқишда

Тадбиркорлар жариманинг 50 фоизини тўлаб, қолган қисмидан озод этилиши мумкин

Қонунчилик палатаси депутатлари бугунги мажлисда молиявий жарималарни қўллаш тартибини енгиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилиб, уни Сенатга юборди.

Ҳужжатга мувофиқ, тадбиркорлар жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб бир ой ичида жариманинг 50 фоизини ихтиёрий равишда тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод этилиши мумкин.

Шунингдек, жаримани 6 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти ҳам кўзда тутилмоқда.

Агар жарима тўғрисидаги қарор бекор қилинса ёки ҳақиқий эмас деб топилса, ноқонуний ундирилган маблағ қайтарилади. Қайтариш кечиктирилган тақдирда, Марказий банк асосий ставкасининг уч юздан бири миқдорида фоиз тўлаш тартиби жорий этилади.

Ҳозирча бу қоидалар қонун лойиҳасида назарда тутилган, аммо кучга кирмаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.