Тадбиркорлар диққатига: 77 та чиқинди полигонида саралаш хизмати бўйича танлов эълон қилинди
Мазкур танловлар орқали чиқиндиларни саралаш хизматини йўлга қўйиш, иккиламчи хомашёдан самарали фойдаланиш ва қайта ишлашга

Тадбиркорлар эътиборига: 77 та чиқинди полигонида саралаш хизмати бўйича танловлар эълон қилинди
Чиқиндиларни бошқариш агентлиги маълум қилишича, Чиқинди полигонларини бошқариш дирексияси томонидан чиқиндиларни саралаш хизматини йўлга қўйиш мақсадида 77 та қаттиқ маиший чиқинди полигони давлат харидларининг электрон платформасига танлов сифатида жойлаштирилган.
Ҳудудлар бўйича лотлар қуйидагича тақсимланган:
Бухоро вилояти – 8 та;
Жиззах вилояти – 11 та;
Қашқадарё вилояти – 4 та;
Қорақалпоғистон Республикаси – 2 та;
Навоий вилояти – 7 та;
Наманган вилояти – 6 та;
Самарқанд вилояти – 2 та;
Сурхондарё вилояти – 6 та;
Сирдарё вилояти – 2 та;
Фарғона вилояти – 6 та;
Хоразм вилояти – 9 та;
Андижон вилояти – 8 та;
Тошкент вилояти – 6 та.
Мазкур танловлар орқали чиқиндиларни саралаш хизматини йўлга қўйиш, иккиламчи хомашёдан самарали фойдаланиш ҳамда қайта ишлашга йўналтириладиган чиқиндилар ҳажмини ошириш режалаштирилган.
Маълумот учун: Давлатимиз раҳбарининг 2024-йил 4-январдаги 5-сон ҳамда 2025-йил 24-мартдаги 56-сон фармонларида чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш жараёнларига хорижий ҳамда маҳаллий инвесторларни жалб этиш, шунингдек, чиқиндиларни саралаш фаолиятини амалга оширувчи инвесторларни белгиланган тартибда танлаб олиш вазифалари белгиланган.
Шунга мувофиқ, агентлик ҳузуридаги Чиқинди полигонларини бошқариш дирексияси давлат муассасасининг тегишли буйруғи билан ҳудудий бошқармаларга чиқинди полигонларида чиқиндиларни саралаш ишларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланган ва улар жадал амалга оширилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, ушбу чора-тадбирлар мамлакатимизда полигонларда саралаш тизимини жорий этиш орқали чиқиндиларни бошқариш самарадорлигини ошириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиришга хизмат қилади.

