Маҳаллий

Таълим ва илм-фан вазири ўринбосари номидан сохта хабарлар тарқатилаётгани маълум қилинди

Таъкидланишича, хабарларда кўрсатилган аккаунт Илҳом Сираджевнинг шахсий Телеграм аккаунти ҳисобланмайди.

Таълим ва илм-фан вазири ўринбосари номидан сохта хабарлар юборилаётгани ҳақида маълум қилинди

Телеграм орқали Таълим ва илм-фан вазири ўринбосари Илҳом Сираджев номидан турли шахсларга сохта хабарлар жўнатилаётгани аниқланган. Маълум қилинишича, ушбу хабарлар Илҳом Сираджев томонидан юборилмаган. Шунингдек, хабарларда келтирилган аккаунт унинг шахсий Телеграм аккаунти эмас.

Вазирлик фуқаролардан бундай хабарларга эҳтиёткорлик билан ёндашиш, уларга жавоб бермаслик, СМС орқали келган тасдиқлаш кодларини ҳеч кимга бермаслик ҳамда шахсий маълумотлар, ҳужжатлар ва бошқа махфий ахборотларни тақдим этмасликни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Илҳом Сираджев 3-октабр куни таълим ва илм-фан вазирининг комплаенс ва коррупсияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.