Тöловларда янги қулайлик, ИМАН Инвест можароси ва ойликлар статистикаси - ҳафта дайжести

Тöловларда янги енгиллик, ИМАН Инвест можароси ва ойликлар статистикаси — ҳафта дайжести
Аппле Пай ва Гоогле Пай ниҳоят ишлай бошлади: бу нафақат терминалдаги, балки интернетдаги тўловларни ҳам осонлаштиради. Ўртача ойлик 7 млн, ўртадагиси 4 млн сўм: маошлар медианаси илк бор очиқланди. ИМАН Инвест можароси ва қонунчиликдаги бўшлиқ: инвесторнинг ҳимояси кимнингдир виждонига боғлиқ бўлиб қолмаслиги керак. Импортга чеклов, шакар заводларига эса имтиёзлар гулдастаси: ҳукуматнинг яширин қарори истеъмолчига қимматга тушади.
Тöлов қилиш янада осонроқ
Бутун дунёда аллақачон стандартга айланган тўлов усули — смартфон ёки қўл соатни терминалга яқинлаштириб тўлов қилиш — ниҳоят Ўзбекистонда ҳам оммалашяпти. 27-октабрдан бошлаб Гоогле Пай ва Аппле Пай хизматларига Ўзбекистон карталарини ҳам улаш имконияти очилди ва шу куннинг ўзида кўплаб ватандошлар умрида илк марта бу қулайликдан фойдаланиб кўрди. Маълумот учун, бу хизматдан фойдаланишда смартфон ёки ақлли соат интернетга уланган бўлиши талаб этилмайди.
Аслида, смартфондаги НФС функсияси ёрдамида тўлов қилиш имконияти Ўзбекистонда бир неча йил аввал пайдо бўлган. Ривожланган давлатларда чиқарилган банк карталари эгалари учун Ўзбекистонда Гоогле Пай ва Аппле Пайъдан фойдаланиш имконияти 2019-йилдаёқ пайдо бўлган, яъни ўзимизга энди насиб қилган қулайлик юртимизга келувчи чет эллик сайёҳлар учун янгилик эмас. Шу билан бирга, кейинги йилларда Узсард ва Ҳумо карталаридан Андроид смартфонлардаги НФС орқали тўлов қилиш ҳам йўлга қўйилган, аммо иПҳоне эгалари бу имкониятдан бебаҳра қолаётганди.
2026-йил март ойида “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонун ўзгартирилгач, Гоогле ва Аппле ҳамёнларига Ўзбекистон карталарини улашдаги асосий тўсиқ олиб ташланди. Шундан кейинги техник тайёргарлик 8-9 та банкда якунланиб, улар чиқарган Виса ва Мастерсард карталарини 27-октабрдан бошлаб Гоогле Пай ва Аппле Пайъга улаш мумкин бўлди. Босқичма-босқич бошқа банклар ҳам, маҳаллий…

