Маҳаллий

«Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси раҳбари тезкор тадбирда ушланди

У фуқародан 16 минг доллар талаб қилиб, пул олаётганда қўлга тушган.

«Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси раҳбари тезкор тадбир давомида қўлга олинди

Қибрай туманида «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси раҳбари ушланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Унда «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси раҳбари U.Yu. фуқаро Ж.B.ning «Ғолиблар» МФЙ ҳудудидаги хонадони тегишли ташкилотларнинг рухсатномаси асосида қурилган бўлса-да, U.Yu. мазкур хонадонни оқиб ўтувчи каналга яқин қурилган деб судга чора кўришлик учун юборишини айтган.

Кейин эса агар 16 000 АҚШ доллари берса, судда барча камчиликлар бартараф этилганлиги ҳақида кўрсатма бериши ва даъводан воз кечишини билдирган. Шундан 5 000 АҚШ долларини хизмат хонасида олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.