Маҳаллий

Сув истеъмоли мониторинги дронлар ёрдамида амалга оширилади

«Сувхўжаликназорат» инспекциясига сув тежовчи технологиялар ва сув ресурсларидан фойдаланишни мониторинг қилиш учун учувчисиз учиш аппаратларини қўллашга рухсат берилди. Бунда дронлар ёрдамидаги тадбирлар текшириш ҳисобланмайди ва «Ягона давлат назорати» тизимида рўйхатдан ўтказилмайди.

Сув истеъмоли мониторинги дронлар ёрдамида амалга оширилади

Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.2026 йилдаги «Сув тежовчи суғориш технологиялари ва сув истеъмоли устидан давлат назорати самарадорлигини янада ошириш тўғрисида»ги 488-сон қарори қабул қилинди.

05.02.2026 йилдаги ПҚ-47-сон қарор ижросини таъминлаш мақсадида «Сувхўжаликназорат» инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва вилоятлар ҳудудий бошқармалари тузилмасида сув тежовчи технологиялар ва сув ресурсларидан фойдаланишни мониторинг қилиш бўлимлари ташкил этилди.

Бундан ташқари, 2026 йил 1 июлдан бошлаб «Сувхўжаликназорат» инспекцияси тадбиркорлик субъектларини текширишни боди-камералардан фойдаланган ҳолда амалга оширади. Шунингдек, унга Инспекция зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун учувчисиз учиш аппаратларидан (дронлардан) фойдаланишга рухсат берилди.

Дронлар ёрдамида амалга ошириладиган мониторинг тадбирлари хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳисобланмайди ва «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилмайди.

Олиб киришга рухсат берилган 20 та учувчисиз учиш аппаратидан фойдаланиш ва уларни сақлашда инспекция зиммасига Вазирлар Маҳкамасининг 15.11.2022 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 658-сон қарорида назарда тутилган жавобгарлик юклатилади.

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 17.09.2026 йилдан кучга кирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.