Маҳаллий

Сурхондарёда фуқаролар икки ЙПХ ходимига тан жароҳати етказди

Сурхондарёда икки ЙПХ ходимига тан жароҳати етказган фуқароларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати маълум қилди.

Воқеа 9-август куни Ангор туманида содир бўлган. 39 ёшли Т.У. исмли фуқаро Дамас русумли автомобилни бошқариб кетаётганида, хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимларини кўриб, йўналишини ўзгартириб, қочишга уринган. ЙПХ ходимлари унинг ортидан кузатиб борган. Ҳайдовчи Илғор маҳалласидаги уйининг яқинида машинадан тушиб қочишга ҳаракат қилганида, ходимлар уни тўхтатган. Унинг оғзидан спиртли ичимлик ҳиди келаётгани сабабли, ходимлар уни тиббий кўрикка олиб бормоқчи бўлган.

Шу пайтда ҳайдовчи У.T.ning укаси Т.О., турмуш ўртоғи Н.Н., яна бир укаси Т.З. ва қўшниси М.М. воқеа жойига етиб келиб, хизмат вазифасини бажараётган ИИО ходимларига фаол қаршилик кўрсатган ва икки нафар ходимга тан жароҳати етказган.

ЙПХ ходимларининг хабарига кўра, воқеа жойига етиб борган Ангор тумани прокуратураси ва ИИБ тезкор-тергов гуруҳи вакиллари ҳолатни ўрганиб чиққан. Шу куннинг ўзида фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Жиззахда профилактика инспектори аёлга куч ишлатгани акс этган видеолар тарқалган эди. Вилоят ИИБ бу ҳолатга изоҳ бериб, воқеада иштирок этган барчанинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.