Маҳаллий

Сурхондарёда 32 ёшли эркакни калтаклаб ўлдирган зўравонлар қамалди

Сурхондарёда 32 ёшли эркакни калтаклаб ўлдирган зўравонлар қамалди

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида 27-апрел куни ер олди-сотдиси юзасидан келиб чиққан келишмовчиликдан сўнг 32 ёшли эркак калтаклаб ўлдирилганди. Жиноят ишлари бўйича Денов туман судида кўриб чиқилган иш бўйича айбдор деб топилган беш нафар шахсга 4 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Иш материалларига кўра, Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи, 1989-йилда туғилган шахс мулкий низони зўравонлик билан ҳал қилишга қарор қилган ва 22–30 ёш оралиғидаги тўрт нафар танишини ҳам бунга жалб этган. 27-апрел куни соат 17:30 лар атрофида улар Ласетти ва Нехиа автомобилларида Боғишамол маҳалласидаги автомобил ювиш шохобчаси олдига бориб, у ерда бўлган икки нафар қариндошини калтаклаган.

Кейин улардан бирини мажбуран Ласетти автомобилига ўтқазиб, Узун туманидаги Боботоғ ҳудудига олиб кетишган. У ерда йигитнинг танасига оғир тан жароҳатлари етказилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, унга электрошокер билан ҳам таъсир ўтказилган.

Оғир тан жароҳатлари олган 32 ёшли йигит Денов туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими кириш қисмига ташлаб кетилган. Шифокорлар реанимацион чоралар кўрганига қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган ва биологик ўлим қайд этилган.

Судда жабрланганлар ота-бола экани, улар жиноий гуруҳ ташкилотчисининг тоғаси ва жияни бўлгани аниқланган. Низо ер олди-сотдиси масаласи сабаб юзага келган. Бундан ташқари, иш ҳужжатларига кўра, тўдабошининг уйидан 6 граммдан ортиқ турли кўринишдаги гиёҳвандлик воситалари ҳам топилган.

Суд якунида беш нафар судланувчига 4 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди. Жиноят кодексининг 59-моддасига мувофиқ жазолар қисман қўшилиб, айрим судланувчига узил-кесил 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.