Суперлигада голлар шоуси: “Қизилқум” “Бухоро”ни мағлуб этди

Суперлигада голлар шоуси: “Қизилқум” “Бухоро”ни мағлуб этди
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган сўнгги беллашув якунига етди. Куннинг охирги ўйинида Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси “Бухоро” клубини қабул қилди.
Баҳснинг биринчи бўлимидаги 40-дақиқада мезбонлар ҳисобни очди. “Бухоро” ҳимоячиси Хуршидбек Мухторов ўз дарвозасига гол уриб қўйди. Учрашувнинг 52-дақиқасида “Қизилқум” яримҳимоячиси Жамбули Жиагаури гол киритиб, фарқни иккитага етказди. 64-дақиқада Отабек Жўрақўзиев ҳисобни йириклаштирди. 73-дақиқада “Бухоро” футболчиси Шерзод Эсанов ҳисобни қисқартирди. Захирадан майдонга тушган Ника Качавара 77-дақиқада ҳисобни 3:2 кўринишига олиб келди. Ушбу натижа ўйин охиригача ўзгармади ва “Қизилқум” 3 очкога эга бўлди — 3:2.
Мазкур ғалабадан сўнг “Қизиқум” 26 очко билан турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда. “Бухоро” эса 34 очко билан 4-поғонада жойлашган.
“Қизилқум” 21-тур доирасида “Динамо” майдонига сафар қилади. “Бухоро” эса “Навбаҳор” жамоаси билан баҳс олиб боради.

