Суперлига. “ОКМК” ўз уйида “Хоразм”ни мағлуб этди

Суперлига. “ОКМК” ўз майдонида “Хоразм” устидан ғалаба қозонди
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган дастлабки учрашув якунига етди. Унда Олмалиқнинг “ОКМК” жамоаси Хоразмнинг “Хоразм” клубини қабул қилди.
Беллашувнинг 14-дақиқасида мезбонлар яримҳимоячиси Сиаваш Ҳақназари ҳисобни очди. Меҳмонлар дарвозабонининг хатосидан унумли фойдаланган эронлик футболчи майдон марказига яқин масофадан аниқ зарба йўллаб, Эргашев қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. Ушбу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади ва мезбонлар қийин ғалабага эришди — 1:0.
Бу муваффақиятдан кейин “ОКМК” 32 очко билан турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди. “Хоразм” эса 20 очко билан 12-поғонада қайд этилган.
“ОКМК” 21-турда ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилади. “Хоразм” эса “Сўғдиёна” билан баҳс олиб боради.

