Спорт

Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Хоразм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Хоразм" устидан йирик ғалаба қозонди

Суперлиганинг 15-турида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси ўз майдонида "Хоразм" клубини қабул қилиб, рақибини 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу ўйинда "Навбаҳор" ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев тўртта гол уриб, покерга эришди. Жамоанинг яна бир голига Русланбек Жиянов муаллифлик қилди, у рақиб дарвозабонининг хатосидан унумли фойдаланди.

"Хоразм"нинг ягона голини Рустам Абдуҳамидов киритди.

Суперлига. 15-тур

"Навбаҳор" — "Хоразм" 5:1

Голлар: Ҳусайн Норчаев (16, 36, 41, 60), Русланбек Жиянов (67) — Рустам Абдуҳамидов (45+4)

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.