Суперлига. “Насаф” “Бунёдкор”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Суперлига. “Насаф” “Бунёдкор” устидан йирик ғалабага эришди
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 21-туридан жой олган навбатдаги баҳс якунига етди.
“Насаф” — “Бунёдкор”
Қаршининг “Насаф” жамоаси ўз майдонида Тошкентнинг “Бунёдкор” клубини қабул қилди. Учрашув мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ишончли ва йирик ғалабаси билан тугади.
Беллашувнинг 14-дақиқасида Аббос Ғуломов рақиб дарвозасини ишғол қилиб, қаршиликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 37-дақиқада Бекжон Раҳматов ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Ўйин якунига яқин, аниқроғи 87-дақиқада Шароф Муҳитдинов жамоасининг учинчи голини уриб, учрашувга нуқта қўйди.
Ушбу натижадан сўнг “Насаф” ҳисобидаги очколар сони 31 тага етди ва қаршиликлар Суперлига турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди. Мағлубиятга учраган “Бунёдкор” эса 19 очко билан 15-поғонада жойлашган.
Ўзбекистон Суперлигаси, 21-тур
“Насаф” — “Бунёдкор” 3:0
Голлар: 1:0 — Ғуломов (14), 2:0 — Раҳматов (37), 3:0 — Муҳитдинов (87).

