Сунъий интеллект ёрдамида суратга олинган илк турк сериали намойиш этилди

Туркияда сун'ий интеллект (СИ) технологиялари ёрдамида яратилган биринчи сериал томошабинларга тақдим этилди. "Қал'а деворлари" деб номланган ушбу сериал икки қисмдан иборат бо'либ, ҳар бир эпизоднинг давомийлиги 15 дақиқани ташкил этади. Сериал Амазон Приме стриминг платформасида намойиш этилди.
Сериалнинг сюжети бугунги Эрон ҳудудида жойлашган тарихий Аламут қал'асида содир бо'ладиган воқеаларни қамраб олади. Гарчи сериални суратга олишда СИ технологияларидан кенг фойдаланилган бо'лса-да, унда жонли актёрлар иштирок этган. Актёрларнинг турли тиллардаги диалоглари профессионал овоз берувчилар томонидан ижро этилган.
Сериалнинг ссенарийси аввалроқ "Эл Турко" сериали устида ишлаган Керем Дерен ва Исил Ҳазал Теним томонидан ёзилган.
Лойиҳани амалга оширган Ай Япим компанияси сериални яратиш жараёнида бир қанча СИ воситаларидан фойдаланган. Хусусан, ссенарийнинг сифатини ошириш учун ЧатГПТ, визуал эффектлар ва тасвирларни яратиш учун эса МидЖоурней нейротармог'идан фойдаланилган. Шунингдек, бошқа турдаги нейротармоқ воситалари ҳам қо'лланилган.

