Технология

Сунъий интеллект болалар эртакларида аёл образларидан деярли фойдаланмаяпти

Сун'ий интеллект болалар эртакларида аёл қаҳрамонларни деярли ишлатмаяпти.

Вашингтон университети Ахборот мактаби олимлари Имани Финкли ва Мелани Уолш бощилигида нейротармоқлар томонидан яратилган 24 мингга яқин ҳайвонлар ҳақидаги болалар эртаклари таҳлил қилинди. Тадқиқотда ОпенАИънинг ГПТ–5.1, Гооглеънинг Гемини 2.5, Антҳрописънинг Слауде Соннет 4.5 каби етакчи сун'ий интеллект моделлари, шунингдек, Олмо 3 очиқ манбали модели синовдан ўтказилди.

Натижалар шуни кўрсатдики, гендер нохолислигининг олдини олиш мақсадида яратилган алгоритмлар кутилмаган тескари таъсир кўрсатган. Ҳолатларнинг 57 фоизида ҳайвонларга жинси ноаниқ бўлган "у" олмоши қўлланилган, қаҳрамонларнинг 41 фоизи эркак жинсли, атиги 2 фоизи эса аёл жинсли бўлиб чиққан. Шу билан бирга, Гемини 2.5 ва ГПТ–5.1 моделлари кўпроқ эркак қаҳрамонларни яратган (мос равишда ҳикояларнинг 63% ва 65% ида).

Тадқиқотчилар ушбу тажрибани алгоритмлар учун ўзига хос "Бекдел тести" сифатида қўлладилар. Иш муаллифларининг фикрича, дастурчиларнинг бетарафликка эришишга уриниши нохолисликни бартараф этмай, аксинча, болалар эртакларидан аёл қаҳрамонларнинг деярли йўқ қилинишига олиб келган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.