Суд «Ўзбекнефтгаз»нинг экологик компенсациясини 13 000 бараварга қисқартирди
Қашқадарё вилояти экология бошқармаси Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидан атроф-муҳитни ифлослантиргани учун 8,8 млрд сўм ундиришни талаб қилган эди, бироқ суд даъвонинг асосий қисмини рад этди. Якунда фақатгина 676 минг 133 сўм ундирилиши белгиланди.

Суд «Ўзбекнефтгаз»нинг экологик компенсациясини 13 000 бараварга камайтирди
Суд назорат органи текширув предмети доирасидан чиқиб кетган, талабларнинг асосий қисми бўйича ҳисоб-китоблар эса етарли далиллар билан тасдиқланмаган, деган хулосага келди. Бундан ташқари, қонун бузилиши билан олинган далиллардан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги инобатга олинди.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Экополиция корхонада атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талаблари бузилганини, чанг-газ тозалаш ускуналари ва оқова сувларни тозалаш иншоотлари экологик нормаларга мувофиқ эмаслигини аниқлаган эди. Ўшанда корхонага бажарилиши мажбурий бўлган 16 та кўрсатма берилган ва қўшимча компенсация тўловлари белгиланган эди.

