Технология

Стартаплар АгроВентуресъдан 500 минг долларгача сармоя жалб қилиши мумкин

ъАгробанкъ ва АгроВентурес корпоратив акселераторига аризалар қабули давом этмоқда. Бепул дастурга 20 тагача стартап саралаб олиниб, улар банк ва унинг бизнес мижозлари билан пилот лойиҳаларни амалга оширади. Аризалар 9-ноябргача қабул қилинади.

Стартаплар АгроВентуресъдан 500 минг долларгача сармоя олиши мумкин

АгроВентурес венчур фонди президентнинг 2026-йил 13-мартдаги ПҚ-99-сон қарорига асосан “Агробанк” томонидан ташкил этилган. Жамғарма қишлоқ хўжалиги соҳасидаги стартапларни қўллаб-қувватлаш, истиқболли ғояларни молиялаштириш ва уларни амалиётга татбиқ этишга ёрдам беради.

Корпоратив акселератор ана шу йўналишдаги амалий ташаббуслардан бири ҳисобланади. 12 ҳафталик дастур давомида жамоалар “Агробанк” бўлинмалари ҳамда унинг кичик ва ўрта бизнес мижозлари билан бирга ўз маҳсулотларини реал шароитда синовдан ўтказади.

Дастурни муваффақиятли якунлаган стартаплар АгроВентуресъдан 25 мингдан 500 минг долларгача сармоя жалб қилиш имконига эга бўлади. Дастур АИ Статион ҳамкорлигида йўлга қўйилмоқда.

Ҳар бир жамоага “Агробанк” томонидан тажрибали менежер бириктирилади. У стартапга банк ва унинг мижозлари билан пилот лойиҳани амалга оширишда кўмак беради.

Иштирокчилар бизнес ва агробизнес, банк ҳамда ИТ соҳасидаги экспертлардан дастур давомида менторлик асосида билим ва кўникмалар олиш, тажриба орттириш имкониятига эга бўлади. Дастур халқаро мастер-класслар, ҳудудлардаги амалий семинарлар ҳамда менторлар билан яккама-якка учрашувларни ўз ичига олади. Машғулотларда маҳсулотни бозорга олиб чиқиш, сотувни ривожлантириш, молиявий модел тузиш ва инвесторларга тақдимот тайёрлаш устида ишланади.

Халқаро менторлар орасида Мисрософт ва Интел компанияларида ишлаган Талос Сапитал асосчиси Крис Сангос ҳамда Мантро компанияси бош директори Манфред Троппер бор.

Акселератор якунида жамоалар Демо Дай тадбирида “Агробанк” раҳбарияти, инвесторлар ва ҳамкорларга ўз маҳсулотлари ҳамда пилот натижаларини тақдим этади.

Дастурда қатнашиш бепул.

Иштирок учун стартаплардан улуш ёки уларнинг даромадидан фоиз талаб қилинмайди.

Акселераторга агросоҳа ва финтеч, банк тизимида сунъий интеллект, ақлли қишлоқ хўжалиги, логистика ва таъминот, иқлим хатарлари ҳамда кичик ва ўрта бизнес учун ечимлар йўналишида маҳсулотга эга жамоалар таклиф этилади.

Рўйхатда кўрсатилмаган бошқа йўналишларда ишлаётган, бироқ банк ёки фермерлар учун фойдали ечим таклиф қила оладиган стартаплар ҳам ариза топшириши мумкин.

Аризалар 9-ноябргача қабул қилинади. Дастурга 20 тагача жамоа саралаб олинади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.