Дунё

Старлинк ёнғини бўйича янги тахмин - турк жиноий гуруҳи Москва топшириғини бажарган бўлиши мумкин

Полшадаги Старлинк ер усти стансиясига ўт қўйилишига Туркиянинг Далтонс - «Далтонлар» жиноий гуруҳи алоқадор бўлиши мумкин. Дер Спиегел манбаларига кўра, гуруҳ Россия махсус хизматлари топшириғи асосида ҳаракат қилган бўлиши эҳтимоли текширилмоқда.

Старлинк ёнғини юзасидан янги тахмин пайдо бўлди — турк жиноий гуруҳи Москванинг топшириғини бажарган бўлиши мумкин.

ДВ нашрининг Дер Спиегелъга таяниб ёзишича, ушбу иш доирасида 12-октабр куни Германиянинг Нюртинген шаҳрида ушланган икки Туркия фуқароси — 38 ёшли Умит Э. ва 34 ёшли Муслим Т. — гуруҳ аъзолари бўлиши ёки унинг топшириқларини бажарган бўлиши мумкин.

Журналга бир нечта ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилма вакиллари шу мазмунда маълумот берган. Штутгарт Олий ер суди ушланганларни Полшага экстрадиция қилиш масаласини кўриб чиқиши кутилмоқда.

Дер Спиегел эҳтимолий Россия алоқасини гуруҳнинг тахмин қилинаётган етакчиси Бератжан Гёкдемир билан ҳам боғлаган. У 2024-йилда Россияда ушланган, аммо Туркиянинг экстрадиция талабига қарамай, Анқарага топширилмаган.

Нашр маълумотига кўра, Германия махсус хизматлари Москва унга жавоб хизматлари эвазига ҳимоя тақдим этган бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда. Гёкдемирнинг ҳозир қаердалиги маълум эмас.

Варшавадан қарийб 50 километр узоқликдаги Воля-Кробовска қишлоғида жойлашган Старлинк стансияси 23-сентабр куни ўт қўйиш оқибатида шикастланган. Ёнғин электр подстансияси ва генераторни қамраб олган. Билд маълумотига кўра, стансия қисқа вақт ишламай қолган, кейин фаолияти тикланган. Ҳодисада ҳеч ким жароҳатланмаган.

Полша расмийлари ёнғиндан кейин диверсияга уриниш ҳақида билдирган. Бироқ Россиянинг бевосита алоқадорлигини кўрсатувчи далиллар ўша пайтда мавжуд эмаслиги ҳам қайд этилган.

13-октабрда тергов доирасида яна икки киши, жумладан, бир аёл ушланган. РМФ ФМ радиостансияси маълумотига кўра, аёлни қўлга олиш учун Берлинда антитеррор операцияси ўтказилган. Дастлабки тахминга кўра, у гумонланувчиларга транспорт ва бошқа ташкилий ёрдам кўрсатган бўлиши мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.