Маҳаллий

Сўхда янги ўрнатилган бетон “столба” ағанаб фуқарони бир оёғидан айирди

Фарғона вилояти Сўх тумани Қизилқиёқ маҳалласида янги симёғоч ўрнатилганидан бир кун ўтиб синиб кетди. Бетон 61 ёшли Мирзомамат Соҳибназаровнинг оёқ қисмига тушган, оқибатда шифохонага олиб борилган беморнинг ўнг оёғи кесиб ташланган. Бу Сўх туманида симёғочларнинг қулаши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас.

Сўхда янги ўрнатилган бетон “столба” ағанаб, фуқарони бир оёғидан айирди

Рофиджон Авазмаматовнинг айтишича, шу йил 4-сентабр куни Сўх тумани Қизилқиёқ маҳалласидаги хонадони дарвозаси ёнига хусусий фирма ва “электросет” ходимлари бетон “столба” ўрнатишган. 5-сентабр куни столба тагидан синиб кетиб, отасининг оёғини босиб қолган.

“4-сентабр куни Сўх тумани Қизилқиёқ маҳалласидаги хонадонимизнинг дарвозаси ёнига хусусий фирма ва “электросет” ходимлари бетон “столба” ўрнатишди. 5-сентабр куни столба тагидан синиб кетиб, кўчага чиққан отамнинг оёғини босиб қолди.

Зудлик билан отамни Сўх тумани марказий шифохонасига олиб бордик. Беморни Фарғона шаҳрига олиб бориш кераклигини айтишди. Шаҳар шифохонасида отамнинг ўнг оёғини кесиб ташлашди. Сифациз ясалган устунни деб соғлом отам бир оёғидан айрилиб, ногирон бўлиб қолди. Бир оёғидан айрилган отамни ҳозиргача уйда даволатяпмиз. Воқеа содир бўлганига 3 ой бўляпти. Айбдор ташкилотлар отамнинг ҳолидан бирор марта хабар олмади”, дейди жабрланувчининг ўғли.

Сўх ТЕТК раҳбари Шерзод Раҳимовга кўра, синиб кетган таянч устун хусусий корхона томонидан ишлаб чиқарилиб ўрнатилган.

Kun.uz манбасига кўра, бахциз ҳодисага сабаб бўлган бетон устун “Солиҳахон Саидахон” хусусий корхонаси томонидан Сўх туманида ишлаб чиқарилган бўлиб, маҳаллага Давлатжон Бобомансуров раҳбарлигида “Сўх транс дунё жаҳон” қўшма корхонаси томонидан ўрнатилган.

Ҳолат туманда сифациз устуннинг қулаши билан боғлиқ биринчиси эмас. Содир бўлаётган кўнгилсиз ҳодисалар бетон қоришмасининг сифатига нисбатан саволлар уйғотади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.