Иқтисодиёт

«СОСАР» компанияси Ўзбекистонда АЁҚШлар тармоғини ривожлантиради

«Ўзбекнефтгаз» ва Озорбойжон нефт компанияси (СОСАР) ўртасида Ўзбекистонда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик битим имзоланди.

«СОСАР» Ўзбекистонда ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини кенгайтиради.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ИВ ҳудудлараро форумда имзоланган келишувга кўра, томонлар ушбу соҳадаги ҳамкорликнинг асосий тамойилларини белгилаб олдилар.

Хусусан, келишувда Ўзбекистонда замонавий ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини ривожлантириш имкониятларини биргаликда ўрганиш ва баҳолаш, истиқболли жойлашув манзиллари ва обьектларни аниқлаш, шунингдек, лойиҳани амалга оширишнинг мақбул бизнес моделлари ва амалий механизмларини биргаликда кўриб чиқиш кўзда тутилган.

Ушбу ҳамкорлик «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «СОСАР» ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни янада мустаҳкамлашга ҳамда Ўзбекистоннинг ёқилғи инфратузилмасини ривожлантириш бўйича янги имкониятларни очишга хизмат қилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.