«Сити»да яна маğлубият, «Барса»да яна теннисçа ҳисоб
«МУ» «Çелси» майдонида озçилик бöлиб қолди ва ютқазди – жамоа 9 öйиндирки ğалаба қозона олмаяпти; «Сити»нинг қаторасига иккинçи öйиндаги маğлубияти «Арсенал»га қöл келиşи мумкин – амалдаги çемпионлар бугун – «Ливерпул»га қарşи öйинда ютқазмаса, биринçи öринга çиқиб олади. «Барса» эса кетма-кет маğлубиятлардан кейин «қутурди».

«Сити»да яна мағлубият, «Барса»да яна теннисча ҳисоб
«Челси» – «Манчестер Юнайтед» 2:0
Голлар:
Роджерс, 50 (1:0). Палмер, 64 – пеналти (2:0)
«Челси»: Пендерс, Фофана, Колвилл, Палестра (Чаварриа, 74), Ачимпонг, Кайседо (Гюсто, 87), Лавиа, Палмер (Кенда, 90), Роджерс, Эстевао (Барко, 87), Педру Нету (Уелбек, 87)
«Манчестер Юнайтед»: Ламменс, Магуайр, Мартинес, Далот, Ёро, Сантос (Ҳевен, 66), Балеба (Майну, 58), Бруну Фернандеş, Куня (Маунт, 66), Диалло (Зиркзе, 77), Мбемо
Огоҳлантиришлар: Пендерс, 90 – Мартинес, 59. Магуайр, 65. Майну, 70. Мбемо, 81. Зиркзе, 86
Четлатиш: Мартинес, 63 (иккинчи сариқ)
«МУ»нинг мавсум бошидаги омадсизликлари давом этмоқда. Керрик шогирдлари АПЛда фақат бир ўйинда, чемпионшипдан чиққан «Ипсвич» устидан ғалабага эришган, жамоа ички муҳити бузилган.
Ўйиннинг биринчи бўлимида «қизил иблислар» тенгма-тенг кураш олиб боришди, бир нечта хавфли вазиятларга эга бўлишди, голга мезбонлардан кўра яқинроқ бўлишди. «Челси» ҳимояси тез-тез хатоларга йўл қўйди, 32-дақиқада Амад Диалло Фофананинг хатосидан кейин дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди, аммо Пендерс ишончли ҳаракат қилди.
Бироз ўтиб бурчак зарбасидан кейин меҳмонлар дарвозани ишғол этишди ва голни узоқ нишонлашди. Аммо вазиятга ВАР аралашиб, ҳужумда фол қайд этди ва Кунянинг голи бекор қилинди.
Бўлим охирида Диалло яна бир бор Фофанани алдаб ўтиб, яккама-якка вазиятга чиқиб кетди, аммо бу сафар ҳам аниқ зарба бера олмади.
Иккинчи бўлим бошида эса Роджерс майдон марказидан рейд уюштириб, ҳеч қандай қаршиликсиз рақиб жарима майдонига кириб борди ва ҳужумни ўзи якунлади.
Бу гол меҳмонлар кайфиятига жиддий таъсир кўрсатди ва мухлисларга биринчи бўлимдаги ўйинини кўрсатиб бера олмади.
Кўп ўтмай лондонликлар бурчак зарбаси ижро этганида жарима майдони ичида Мартинес тирсаги билан рақибга зарба берди, видеотакрордан кейин меҳмонлар дарвозасига пеналти белгиланди, қоидабузар эса майдондан четлатилди. Палмер 11 метрдан аниқ зарба йўллаб, ўйин тақдирини ҳал қилди.

