“Сити” устози Абдуқодир Ҳусановнинг хавфли узатмаси ҳақида: “Унинг қарори энг тўғри йўл эмасди” (видео)

“Сити” устози Абдуқодир Ҳусановнинг хавфли узатмаси ҳақида: “Унинг қарори энг тўғри йўл эмасди” (видео)
Ўйиндан кейин “шаҳарликлар” бош мураббийи Энсо Мареска ўзбекистонлик ҳимоячининг ўша эпизоддаги ҳаракатига муносабат билдирди.
Учрашувнинг 6-дақиқасида Ҳусанов ўз жарима майдончаси ичида тўпни дарвозабон Жанлуижи Доннаруммага узатишга қарор қилди. Аммо италиялик посбон тўпни қабул қилишда қўпол хатога йўл қўйди ва у унинг оёғи остидан сирғалиб, дарвоза томон думалади. Сўнгги лаҳзаларда Доннарумма вазиятни тўғрилаб, дарвоза чизиғини кесиб ўтаётган тўпни қайтариб қолишга муваффақ бўлди. Акс ҳолда, бу ҳолат охир-оқибат автогол билан якунланиши мумкин эди.
Тўпни тўхтатишда Доннарумма хато қилган бўлса-да, жамоа бош мураббийи Энсо Мареска бу борада айнан Ҳусановнинг қарори нотўғри бўлганини таъкидлади:
“Бу ахир Доннарумма! Унинг қанчалик кучли дарвозабон эканини ҳаммамиз яхши биламиз. Аммо ўйлашимча, ўша ҳолатда Абдуқодирнинг тўпни айнан дарвозабонга узатиши яхши қарор эмас эди. Шунга қарамай, Жанжуижи охирги сонияларда тўпни қайтаришни уддалади. Биз якуний натижадан мамнунмиз”, деди мутахассис.
Маълумот учун, ушбу ғалабадан сўнг “Манчестер Сити” 9 очко билан турнир жадвалида 1-ўринда бормоқда.

