«Сити» илк бор ютқазди, «Арсенал» етиб олди
Мавсум боşидан буён ğалабали серия қайд этиб келган «şаҳарликлар» Абдуқодир Ҳусанов боşланğиç таркибга қайтган öйинда ютқазиб қöйди, «Арсенал» эса бундан фойдаланиб қолди; «Çелси» Коул Палмер қизил олган дерби баҳсида «Тоттенҳем»га имкониятни бой берди: «şпорлар» уçун бу АПЛ боşланганидан буён «Çелси» майдонида қöлга киритилган атиги иккинçи ğалаба бöлди.

«Сити» илк бор мағлуб бўлди, «Арсенал» етиб олди
«Астон Вилла» – «Манçестер Сити» 2:1
Голлар:
Жексон, 6 (1:0). Ҳоланд, 52 (1:1). Жексон, 60 (2:1)
«Астон Вилла»: Судзуки, Линделёф, Пау Торрес, Мацен, Кеş, Камара, Гомес (Горецка, 82), Макгинн (Баркли, 66), Манзамби (Буендия, 66), Алиссон (Мбай, 59), Жексон (Маджо, 82)
«Манçестер Сити»: Доннарумма, Рубен Диаş, Гейи (Люис, 46), Гвардиол, Ҳусанов, Андерсон, Фернандес, Şерки (Фоден, 46), Доку, Ндиай (Макайду, 69), Ҳоланд
Огоҳлантиришлар: Манзамби, 54. Кеş, 55. Маджо, 83. Буендия, 90+5, 90 – Гейи, 32. Şерки, 38. Андерсон, 74. Макайду, 76
Унаи Эмери бошқарувидаги жамоа ўтган йили молиявий қийинчиликлар сабаб ёзда трансферлар қила олмаган ва мавсумни жуда ёмон бошлаганди. Бироқ якунда Европа Лигасида ғолиб чиқиб, ЕЧЛга йўлланма қўлга киритилди. Бу ёзда таркибни Уоткинс, Роджерс, Тилеманс, Мартинес, Конса каби етакчи футболчилар тарк этишди ва бирмингҳемликларда яна ёмон старт қайд этилди — дастлабки тўрт ўйинда атиги битта дуранг. Аммо таркибини янгилаган «Астон Вилла» аста-секин ўзига келди, жамоа ўйинида енгиллик пайдо бўлди, кейинги тўрт ўйинда уч ғалаба ва бир дурангга эришилди.
Эмери қўл остида суперҳужумчига айланган Николас Жексон шанба оқшомидаги ўйиннинг асосий қаҳрамонига айланди. Аввалига ўйин стартида Гейи ўз жамоаси жарима майдони яқинида тўпни олдирди ва Макгиннндан пас қабул қилиб олган ҳужумчи жарима майдони ичида Андерсонни бир финт билан доғда қолдириб, тўсин остига қайтариб бўлмас зарба йўллади.
Лекин тезкор гол «Манçестер Сити»га қарши ўйинда ҳеч нарсани кафолатлай олмасди. Биринчи бўлим давомида Ндиае мезбонлар мудофаасига даҳшат солиб турди, ҳатто шу куни бошланғич таркибга қайтган Абдуқодир Ҳусанов мунтазам равишда олдинга чиқиб, ҳужумларда фаол иштирок этди, аммо Судзуки ва дарвоза устуни ҳисобдаги минимал устунликни сақлаб қолди.
Иккинчи бўлим бошида эса айнан Илиман қанотдан оширган тўпни жарима майдони марказида ҳаммадан баланд сакраган Ҳоланд дарвоза тўрига жойлаб, ҳисобни тенглаштирди. Меҳмонлар кейинги ҳужумда ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди, аммо Судзуки Гвардиолга яқин масофадан гол уришга имкон бермади. Бироз ўтиб Доку ҳам ўз имкониятидан фойдалана олмади ва шундан кейин ташаббус яна «Вилла»га қайтди. 60-дақиқада Жексон тўпни ўнг қанотда олдинга югурган Мбаега етказди ва жарима майдонига кириб бориб, ўзига қайтган тўпни дарвоза тўрига йўллади. Доннарумма ўзи турган жойга келган тўпни ўтказиб юборди.

