Маҳаллий

Сирдарёлик фермернинг селексиядаги изи: «Ан-Боёвут-2» тарихи

– Тақдир мени ўз даврининг фидоий одамлари билан учраштирган, – дейди Худойқул ака

Сирдарёлик фермернинг селексия соҳасидаги изланишлари: "Ан-Боёвут-2" навининг яратилиш тарихи

Боёвут туманининг "Ўзбекистон" маҳалласида саксон ёшга яқинлашган, "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳиби Худойқул ака Маҳкамов истиқомат қилади. У пахтачиликда деҳқонларимизга яхши таниш бўлган машҳур "Ан-Боёвут" пахта навининг ҳаммуаллифларидан биридир.

Худойқул аканинг сўзларига кўра, тақдир уни ўз даврининг фидойи инсонлари билан учраштирган. У селексионер олимлар билан танишганида 30 ёшда бўлган. Фанлар Академиясининг Экспериментал биология илмий-тадқиқот институтининг Боёвут стансиясида узоқ муддатли тажрибалар ўтказилган. Нав муаллифлари Саодат Содиқов, Солижон Султонов ва қорақалпоғистонлик Ремер Раҳимбоевлар қаторида Худойқул акага ҳам нав муаллифлиги берилган. Нав асосан 1970-1976-йилларда яратилган ва 1983-йилда раёнлаштирилган. Унга 9 хил патент берилган бўлиб, улар орасида тезпишар ва ўрта пишар навлари алоҳида ажралиб туради.

"Ан-Боёвут-2" нави ўзига хос хусусиятларга эга. Ундан юқори ҳосил олиш учун ер яхши тайёрланган бўлиши керак. Табиатан сувсизликка чидамли бўлганлиги сабабли, у чўл шароитларига мослашган. Яхши ишлов берилганда, гектарига 45 сентнердан ҳосил олиш мумкин. Толасининг сифати яхши, мустаҳкам ва 5-тип талабларига жавоб беради. Бу нав деҳқонларимиз ишончини оқлаган.

Ҳозирда отахон фарзандлари меҳнат қилаётган "Маҳкамов Жаҳонгир" фермер хўжалигига яқин маслаҳатчи ва бош-қош бўлиб келмоқда. Бугунги кунда инновация ва фан жадал ривожланаётган бўлса-да, заҳматли меҳнат ҳали ҳам ўз самарасини бериб келмоқда. Бу, шубҳасиз, тарихий жасоратдир.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.