Сирдарёдаги янги ИЕСда авариявий ўчиш юз берди
Стансиянинг авариявий ўчиши ортидан аварияга қарши автоматика ишга тушиб, республика айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча

Сирдарёдаги янги ИЕСда авариявий ўчиш қайд этилди
Бугун соат 05:05 да Сирдарё вилоятида жойлашган ЭДФ компаниясига тегишли янги иссиқлик электр стансиясида 1600 МВт қувват авариявий тарзда ўчди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, стансияда айни пайтда синов-созлаш ишлари олиб борилмоқда.
Стансияда юз берган авариявий ўчишдан сўнг аварияга қарши автоматика ишга тушиб, республиканинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча узилди. Асосан қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган сув насослари ҳамда аҳоли истеъмолчиларининг электр таъминотида узилишлар кузатилди.
Ҳозирда электр таъминотидан узилган барча истеъмолчилар тармоққа қайта уланган.
Электр таъминотини тиклаш жараёнида энергия сақлаш тизимлари ва электр стансияларидаги захира қувватлар ишга туширилиб, истеъмолчилар босқичма-босқич тармоққа уланди.

