Маҳаллий

“Сирдарё сув таъминоти” филиали бошлиғи ушланди

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида “Сирдарё сув таъминоти” АЖ туман филиали бошлиғи ва филиал ходими ичимлик сувидан қарздорликни пул эвазига ўчириб беришни ваъда қилган вақтда қўлга олинди. Ҳолат юзасидан пора олиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

“Сирдарё сув таъминоти” филиали бошлиғи қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боёвут тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида “Сирдарё сув таъминоти” аксиядорлик жамиятининг Боёвут тумани филиали бошлиғи У.У. ва филиалнинг авария-таъмирлаш хизмати бўлинмаси бригадири А.П. ҳибсга олинди.

Тергов маълумотларига кўра, улар ўзаро келишиб, фуқаро Д.O.ga тегишли, аввал сотилган хонадоннинг ичимлик суви учун 3,5 миллион сўмлик қарздорликни 1,8 миллион сўм эвазига бартараф этишни ваъда қилганлар.

Тезкор тадбир давомида филиал бошлиғи ўз хизмат хонасида келишилган 1,8 миллион сўмни олаётган вақтда гумонланувчилар ашёвий далиллар билан қўлга тушган. Маълумотларга кўра, бригадир А.П. илгари судланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.