Маҳаллий

Синоптиклар 22 октябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлишини маълум қилди

Пайшанба, 22 октябрь куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ўзгидромет хабарига кўра, кундузи ҳаво ҳарорати +28° гача кўтарилади, айрим ҳудудларда эса кечаси совуқ тушиши мумкин. Тошкентда кечаси +7…+9°, кундузи — +21…+23° кутилмоқда. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида кечаси +2…+7° бўлади, баъзи жойларда ҳарорат −2° гача тушади. Кундузи ҳаво +17…+22° гача исийди. Бухорода […]

Синоптиклар Ўзбекистонда 22 октябрь куни об-ҳаво қандай бўлишини айтишди

Пайшанба, 22 октябрь куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ўзгидромет маълумотларига кўра, кундузи ҳаво +28° гача исийди, айрим ҳудудларда эса кечаси совуқ тушиши мумкин.

Тошкентда кечаси +7…+9°, кундузи — +21…+23° кутилмоқда. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида кечаси ҳарорат +2…+7° ни ташкил этади, баъзи жойларда −2° гача тушиши мумкин. Кундузи +17…+22° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси +3…+8°, кундузи — +20…+25° прогноз қилинмоқда. Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида кечаси +4…+9°, кундузи — +20…+25° кутилмоқда.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси ҳарорат +5…+10°, кундузи — +23…+28° бўлади. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси +5…+10°, кундузи — +20…+25° кутилмоқда.

Тоғли ҳудудларда кечаси +2…+7°, кундузи — +13…+18° прогноз қилинмоқда. Шарқий шамол 3–12 м/с тезликда эсади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.