Сиёсат

Сингапурда оилаларга фарзанд кўриш учун 55 минг доллар пул таклиф қилиняпти

Сингапур ҳукумати ота-оналарга ҳар бир фарзанд учун 55 минг доллардан кўпроқ молиявий ёрдам кўрсатишни режалаштиряпти. Маблағлар  бола 17 ёшга тўлгунга қадар бўлиб-бўлиб берилади.

Сингапурда оилаларга фарзанд кўриш учун 55 минг доллар пул таклиф қилинмоқда.

Сингапур ҳукумати туғилиш даражасини ошириш мақсадида янги рағбатлантирувчи чора-тадбирлар пакетини ишлаб чиқди. Унга кўра, ота-оналарга ҳар бир фарзанд учун 55 минг доллардан кўпроқ молиявий ёрдам кўрсатилади, дея хабар берди Финансиал Тимес.

Бош вазир Лоуренс Вонг 23-август куни парламентга қилган мурожаатида фарзандли оилаларга бериладиган тўловлар ва бола парвариши таътили тизими қайта кўриб чиқилишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, ҳукумат фарзанд кўришни истаётган сингапурликларга оила қуриш ва болаларни тарбиялашни осонлаштиришга қаратилган қўшимча имкониятларни тақдим қилмоқчи.

Сингапур аҳолиси 6 миллиондан сал кўпроқни ташкил этади. 2025-йилда мамлакатда туғилиш даражаси тарихдаги энг паст кўрсаткич - бир аёлга ўртача 0,87 нафар фарзандни ташкил қилган. 2024-йилда бу кўрсаткич 0,97 бўлганди. Дунё бўйича энг ёмон кўрсаткич эса Жанубий Кореяда қайд этилган - 0,8.

Демографларга кўра, соф иммиграция бўлмаган шароитда аҳоли сонини барқарор сақлаб қолиш учун туғилиш коеффициенти камида 2,1 бўлиши керак.

Туғилиш даражасининг пасайиши ва тиббиётдаги ютуқлар натижасида аҳолининг умр кўриш давомийлиги ортиб бораётгани Сингапурни «ўта қариган» жамиятлардан бирига айлантиряпти. БМТ таснифига кўра, аҳолининг 21 фоизидан кўпроғини 65 ёшдан ошганлар ташкил эца, мамлакат «ўта қариган» жамият ҳисобланади. 2030-йилга бориб ҳар тўрт сингапурликдан бири ушбу ёш чегарасидан ўтиши кутиляпти.

«Ҳар бир оила шуни билишини истаймиз: агар фарзандли бўлишга қарор қилсангиз, ҳукумат сиз билан бирга бўлади. Биз кўпроқ йиллар давомида янада катта ёрдам кўрсатамиз», - деди Вонг.

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат оилаларга ҳар бир фарзанд учун у 17 ёшга тўлгунига қадар қарийб 70 минг Сингапур доллари (55,15 минг АҚШ доллари) миқдорида тўғридан тўғри молиявий ёрдам беради.

Бу маблағ таркибига бола туғилганда бериладиган 10 минг Сингапур доллари ҳамда унинг кейинги таълими учун ажратиладиган яна 10 минг доллар ёрдам пули ҳам киради.

Бола парвариши учун бериладиган нафақа ҳам кенгайтирилади. Айниқса, серфарзанд оилаларга кўпроқ ёрдам кўрсатилади. Бунда харажатларнинг асосий қисмини ҳукумат иш берувчиларга қоплаб беради. Шунингдек, фарзандли оилалар учун биринчи уй-жойни сотиб олиш жараёни ҳам соддалаштирилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.