Симба, Скар, Муфаса: “Қирол шер” мултфилмидаги исмларнинг яширин маънолари

Симба, Скар, Муфаса: “Қирол шер” мултфилмидаги исмларнинг яширин маънолари
1994-йилда Валт Дисней Аниматион Студиос томонидан яратилган ва Дисней томонидан чиқарилган машҳур “Қирол шер” мултфилми ҳанузгача катта-ю кичик томошабинларнинг энг севимли анимацион филмларидан бири бўлиб қолмоқда. Африканинг кенг саванналарида яшовчи ёш шер — Симба саргузаштлари ҳақидаги бу ҳикоя дунё бўйлаб 968 миллион доллардан ортиқ даромад келтирган.
Асар оддий шерлар ҳақидаги эртак эмас, балки “Гамлет”нинг африкача талқини бўлиб, ундаги ҳар бир исм қаҳрамоннинг тақдирини олдиндан белгилаб қўяди. Шу сабабли ҳам филм ҳозиргача ўрганилади ва қайта-қайта муҳокама қилинади.
Бош қаҳрамон Симбанинг исми суаҳили тилида “шер” деган маънони билдиради. Унинг тақдири ҳам олдиндан белгиланган: Симба ҳайвонлар подшоҳига айланиши ва барча ҳайвонларни бошқариши керак бўлади. Отаси Муфасанинг исми эса “ҳукмдор” маъносини англатиб, қудрат ва улуғворликни ифодалайди.
Муфасанинг укаси Скар аслида Така деб аталган, бу эса “чиқинди” ёки “ифлослик” деган маънони беради. Айрим манбаларга кўра, бу исм суаҳили тилидаги “кутака” сўзидан ҳам келиб чиққан бўлиши мумкин, у эса “орзу қилинган фарзанд” дегани. Ҳар иккала талқин ҳам Скарнинг мураккаб феъл-атворини тушунтириб беради.
У эри Муфаса ўлгач, гўёки кўздан ғойиб бўлади, аммо охир-оқибат қайтиб келиб, шерларнинг кучи ҳам урғочилар қўлида эканини кўрсатади. Наланинг онаси Сарафина эса “юлдуз” деган маънони англатади. У асосий сюжетда катта рол ўйнамаса-да, бу исм рамзий маънода йўл кўрсатувчи нур сифатида ишлатилади.
Симбанинг умр йўлдоши Нала эса “совға” ёки “севикли” деган маънони билдиради. Дарҳақиқат, сургундан кейин у Симбага энг катта неъмат — суянчиқ ва содиқ жуфт бўлиб қайтади.
Иккинчи даражали қаҳрамонларнинг исмлари ҳам бежиз танланмаган. Масалан, донишманд Рафики “дўст” деган маънони англатади. У тириклар билан руҳлар дунёси ўртасида воситачи вазифасини бажаради. Зазу қушининг исми иврит тилидан келиб чиққан бўлиб, “ҳаракат” деган маънони беради. У доимо сергак ва тинимсизлиги билан айнан шу номга мос тушади.
Симбага кўмакчи бўлувчи Тимон ва Пумба эса мутлақо қарама-қарши образлар. Тимон исми “ҳурмат қилмоқ” маъносига эга, Пумба эса суаҳили тилида “аҳмоқ” деганидир. Шунга қарамай, айнан улар Симбага ҳаётий доноликни ва муаммосиз яшашни ўргатади. Уларнинг машҳур шиори “Ҳакуна Матата” аслида қўшиқ эмас, балки “Ташвишларсиз яшаш керак” деган фалсафани англатади.
Шоқоллар ҳам ўз номи билан характерини очиб беради. Шензи — “ваҳший”, Банзай — “яширинувчи” деган маънони билдиради. Улар доимо бировнинг кучи ортига беркиниб юради.
“Қирол шер”даги исмлар қаҳрамонларнинг тақдирини олдиндан белгилаб қўйгани учун уларни ўзбек тилига дубляжда таржима қилиб юбориш хато бўлар эди.

