Иқтисодиёт

Сифациз ёнилğи аниқланган 330 ҳолатнинг 240 таси бензинга тöğри келган – Öзенергоинспексия

2026-йил боşидан бери 330 та ҳолатда жами 7823 тонна сифациз нефт маҳсулотининг сотувга çиқарилиşи олди олинди. Сифациз бензин билан боğлиқ ҳолатлар АИ-92 ва АИ-95 маркаларида қайд этилган, дея маълум қилди Öзенергоинспексия. Сифациз ёқилğи сотган şохобçаларга қандай çоралар кöрилгани ва ҳайдовçиларга етказилган зарар баҳоланиşи ҳақидаги саволларга аниқ жавоб берилмади.

Сифациз ёнилғи аниқланган 330 ҳолатнинг 240 таси бензинга тўғри келган – Ўзенергоинспексия

Ўзенергоинспексия раҳбарияти 4-ноябр куни ўтказилган матбуот анжуманида ёнилғи сифати устидан назорат чоралари ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва корхоналардан олинган намуналар таҳлил қилинганда, 330 та ҳолатда нефт маҳсулотлари сифациз экани аниқланган. Натижада жами 7823 тонна сифациз маҳсулотнинг сотувга чиқарилиши тўхтатилган. Бу ҳажм фақат бензинни эмас, балки аниқланган барча сифациз нефт маҳсулотларини қамраб олади.

Анжуманда айнан қайси маркадаги бензинларда сифацизлик ҳолатлари кузатилаётгани сўралди.

“АИ-92 билан АИ-95. Умумий 330 та ҳолатнинг 240 тасини шохобчаларда бензин билан боғлиқ ҳолатлар ташкил этган”, - дея жавоб берди инспексия вакили Дилшод Якубов.

Бироқ сифациз деб топилган бензиннинг алоҳида ҳажми, унинг қайси сифат кўрсаткичлари талабларга жавоб бермагани ҳамда АИ-92 ва АИ-95 маркалари бўйича тақсимоти очиқланмади.

Инспексия вакилининг билдиришича, намуналар ташкилотнинг ўз лабораториясида, шунингдек, тегишли аккредитациядан ўтган бошқа лабораторияларда текширилиши мумкин.

Анжуманда сифациз ёқилғи сотган шохобчаларга қандай чоралар кўрилгани ва ҳайдовчиларга етказилган зарар баҳоланиши ҳақида ҳам савол берилди. Бироқ жавобда бу масалалар бўйича аниқ маълумот келтирилмади.

Автомобил двигателидаги носозлик сифациз ёнилғи билан боғлиқ деб ҳисобланса, техник хизмат кўрсатиш шохобчасининг расмий хулосаси ҳам талаб этилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.