СИ ва тараққиёт: ривожланаётган мамлакатлар учун имкониятлар ва муаммолар
Сунъий интеллект ривожланаётган мамлакатлар тараққиётини қандай тезлаштириши мумкинлиги, у ҳозирданоқ қаерларда самара бераётгани, қандай чекловлар мавжудлиги ҳамда бу Ўзбекистон учун қандай имконият ва хавфларни юзага келтириши ҳақидаги материал.

СИ ва тараққиёт: ривожланаётган мамлакатлар учун имкониятлар ва муаммолар
Жаҳон банкининг «Жаҳон тараққиёти тўғрисидаги маъруза 2026. Сунъий интеллект ваъдаси» номли маърузасида сунъий интеллектнинг ривожланаётган мамлакатлар учун иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий оқибатлари баҳоланади ҳамда уни амалда қўллаш учун зарур бўлган чора-тадбирлар белгиланади. Сунъий интеллектнинг тараққиёт учун салоҳиятидан ҳозирча тўлиқ фойдаланилмаяпти. СИнинг глобал ривожланиши ва Ўзбекистон учун имкониятлар Сунъий интеллект аввалги технологияларга қараганда анча тез тарқалмоқда, бироқ ундан фойдаланиш даражаси мамлакатлар кесимида сезиларли даражада фарқ қилади....

